https://sputniknews.uz/20230330/toshkent-viloyati-va-shinjon-uygur-avtonom-rayoni-hamkorlik-togrisida-bitim-imzoladi-33338486.html
Тошкент вилояти ва Шинжон-Уйғур автоном райони ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади
Тошкент вилояти ва Шинжон-Уйғур автоном райони ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, Хитой Ўзбекистоннинг ишончли, вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкоридир.
2023-03-30T08:10+0500
2023-03-30T08:10+0500
2023-03-30T11:19+0500
сиёсат
абдулла арипов
шинжон-уйғур автоном райони
тошкент вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1e/33338331_0:101:1267:814_1920x0_80_0_0_c2d6619d7abe976c1005dcae49aa04f8.jpg
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. 29 март куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби Ма Синжуй билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати хабар берди.Учрашувда тобора юқори суръат билан ривожланаётган Ўзбек-Хитой алоқаларининг бугунги даражага кўтарилишида икки давлат раҳбарлари ўртасидаги очиқ мулоқот, ишончли ва дўстона муносабатлар асосий омил бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди.Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ва инвестиция ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Ўтган йил якунларига кўра икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси илк бор қарийб 9 миллиард долларни ташкил этди.Бугунги кунда Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокида 2140 дан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда.Музокаралар давомида икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди.Мулоқот якунида Тошкент вилояти билан Шинжон-Уйғур автоном райони ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Ма Синжуй бошчилигидаги ХХР делегацияси билан учрашув ўтказганди.
шинжон-уйғур автоном райони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1e/33338331_0:0:1085:814_1920x0_80_0_0_f3ceb4958b27e70c8e7a1c72a59ece74.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
абдулла арипов хитой битим
абдулла арипов хитой битим
Тошкент вилояти ва Шинжон-Уйғур автоном райони ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади
08:10 30.03.2023 (янгиланди: 11:19 30.03.2023) Таъкидланишича, Хитой Ўзбекистоннинг ишончли, вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкоридир.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. 29 март куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби Ма Синжуй билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати
хабар берди. Учрашувда тобора юқори суръат билан ривожланаётган Ўзбек-Хитой алоқаларининг бугунги даражага кўтарилишида икки давлат раҳбарлари ўртасидаги очиқ мулоқот, ишончли ва дўстона муносабатлар асосий омил бўлиб хизмат қилаётгани қайд этилди.
Таъкидланишича, Хитой Ўзбекистоннинг ишончли, вақт синовидан ўтган стратегик ҳамкоридир. Ўзбекистон “ягона Хитой сиёсати”ни ҳамда “уч ёвуз куч” – терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши қатъий курашни доим қўллаб-қувватлайди.
Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ва инвестиция ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Ўтган йил якунларига кўра икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси илк бор қарийб 9 миллиард долларни ташкил этди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокида 2140 дан зиёд корхона фаолият кўрсатмоқда.
Учрашувда мамлакатлар савдо-иқтисодий йўналишда катта салоҳиятга эга эканини ҳисобга олиб, янги истиқболли лойиҳалар ва дастурларни, жумладан ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Музокаралар давомида икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, маданият ва туризм соҳаларида ҳамкорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида Тошкент вилояти билан Шинжон-Уйғур автоном райони ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Ма Синжуй бошчилигидаги ХХР делегацияси билан
учрашув ўтказганди.