https://sputniknews.uz/20230330/termiz-tumanida-ilk-bor-etnik-shaharcha-quriladi-33370848.html
Термиз туманида илк бор “этник шаҳарча” қурилади
Термиз туманида илк бор “этник шаҳарча” қурилади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳудудда экотуризм ривожлантирилади ҳамда “Сафари” усулида сув бўйида туристик масканлар ташкил этилади. 30.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-30T18:19+0500
2023-03-30T18:19+0500
2023-03-30T18:19+0500
туризм
термиз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0b/24491188_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_bf730c361ec739d959867c69e791a644.jpg
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида илк бор “этник шаҳарча” қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди. Қайд этилишича, вилоятда хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини ошириш мақсадида Термиз, Бойсун ва Жарқўрғон туманларида янги лойиҳалар амалга оширилади.Унга кўра, ҳудудда экотуризм ривожлантирилади ва замонавий “сафари” усулида сув бўйида туристик масканлар ташкил этилади. Бунинг учун маҳаллий инвесторлар жалб қилинади.Термиз туманида Водий – Термиз, Термиз – Нукус йўналишлари бўйича мунтазам авиарейслар йўлга қўйилади, чипта харажатларининг 25 фоизига субсидия ажратилади.Бойсун туманида этник-фольклор йўналишида туризм ривожлантирилади. Бунинг учун ҳозирдан 2024 йилда ўтказиладиган “Бойсун баҳори” халқаро фестивали учун жойлар танланиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган.Фестивалда турли спорт мусобақалари, бахши-оқинлар танлови, от устида кураш, чиллак, арқон тортиш, миллий кураш сингари ўнга яқин миллий халқ ўйинлари ўтказилади, миллий қўшиқ ва рақслар тақдим этилади.Маълумот учун, Сурхондарёнинг Бойсун туманида ўтказиладиган “Бойсун баҳори” халқаро фестивалига 2002 йилда асос солинган. 2022 йилдан буён UNESCO шафелиги остида ҳар 2 йилда бир марта ўтказилиши белгиланган.
термиз
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/0b/24491188_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_a8ead7a03b7d486bdb33bc3f2b74e182.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, термиз
Термиз туманида илк бор “этник шаҳарча” қурилади
Ҳудудда экотуризм ривожлантирилади ҳамда “Сафари” усулида сув бўйида туристик масканлар ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида илк бор “этник шаҳарча” қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги
хабар берди. Қайд этилишича, вилоятда хорижий ва маҳаллий туристлар оқимини ошириш мақсадида Термиз, Бойсун ва Жарқўрғон туманларида янги лойиҳалар амалга оширилади.
Унга кўра, ҳудудда экотуризм ривожлантирилади ва замонавий “сафари” усулида сув бўйида туристик масканлар ташкил этилади. Бунинг учун маҳаллий инвесторлар жалб қилинади.
Термиз туманида Водий – Термиз, Термиз – Нукус йўналишлари бўйича мунтазам авиарейслар йўлга қўйилади, чипта харажатларининг 25 фоизига субсидия ажратилади.
Бойсун туманида этник-фольклор йўналишида туризм ривожлантирилади. Бунинг учун ҳозирдан 2024 йилда ўтказиладиган “Бойсун баҳори” халқаро фестивали учун жойлар танланиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган.
Фестивалда турли спорт мусобақалари, бахши-оқинлар танлови, от устида кураш, чиллак, арқон тортиш, миллий кураш сингари ўнга яқин миллий халқ ўйинлари ўтказилади, миллий қўшиқ ва рақслар тақдим этилади.
Маълумот учун, Сурхондарёнинг Бойсун туманида ўтказиладиган “Бойсун баҳори” халқаро фестивалига 2002 йилда асос солинган. 2022 йилдан буён UNESCO шафелиги остида ҳар 2 йилда бир марта ўтказилиши белгиланган.