Мирзиёев Қорақалпоғистон аҳолиси фаровонлигини ошириш бўйича учта янги ташаббус билдирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСовещание с участием Шавката Мирзиёева по обсуждению вопросов социально-экономического развития Республики Каракалпакстан.
Совещание с участием Шавката Мирзиёева по обсуждению вопросов социально-экономического развития Республики Каракалпакстан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2023
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Кегейли туманига ташрифи чоғида Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга қаратилган учта янги ташабусс билдирди ва янги корхоналарни ишга туширди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Кегейли туманига ташрифи чоғида Қорақалпоғистон аҳолиси фаровонлигини оширишда учта янги ташаббус билдирди, дея хабар берди матбуот хизмати.
Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда президент билдирган учта ташаббус:
биринчи ташаббус - Қорақалпоғистондаги 452 та маҳалланинг ҳар бирига тўғридан-тўғри 500 миллион сўмдан қўшимча маблағ ажратилади. Бунинг учун алоҳида Қорақалпоғистон маҳаллаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилиниб, унга жорий йилда 250 миллиард сўм йўналтирилади;
иккинчи ташаббус - Кадастри йўқ 38 минг уй-жой ва кўчмас мулклар бўйича тегишли ҳужжатлар қилиб берилади;
учинчи ташаббус - Аҳоли талабини инобатга олиб, жорий йилда 4 мингта уй-жой қурилади. Бунга қўшимча, замонавий лойиҳа асосида 4 минг якка тартибдаги уй-жой қуришга 4 сотихдан ер ажратилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаСовещание с участием Шавката Мирзиёева по обсуждению вопросов социально-экономического развития Республики Каракалпакстан.
Совещание с участием Шавката Мирзиёева по обсуждению вопросов социально-экономического развития Республики Каракалпакстан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2023
Қорақалпоғистон “ишсизликдан холи ҳудуд”га айлантирилади
Қорақалпоғистонда 72 минг расмий ишсиз бор. Ҳар йили 43 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келади. Шуларни ҳисобга олиб, 193 минг иш ўрни яратиш ва Қорақалпоғистонни “ишсизликдан холи ҳудуд”га айлантириш мақсад қилиб қўйилди.
Аҳолига ер ажратилади
Озиқ-овқат маҳсулотлари мўл ва арзон бўлишини таъминлаш мақсадида 2022 йилда аҳолига 6 минг 600 гектар ер берилган эди, бу йил яна 6 минг гектар ажратилмоқда.
Бўстон каналини бетонлаш ҳисобига Элликқалъа, Тўрткўл ва Беруний туманларида 100 минг гектарда сув таъминоти яхшиланади. Дала четларида 3,6 минг гектарда кади, узум ва сабзавот етиштириб, 42 минг тонна маҳсулот олинади.
Мактаб ва шифохоналар таъмирланади
Қорақалпоғистонда 51 та мактабда ўқувчилар сони меъёрдан 2 баравар кўп. 208 та маҳаллада ичимлик суви таъминоти яхши эмас. 120 километр магистрал ҳамда энг серқатнов 600 километр ички йўлларни таъмирлаш керак. Шу боис 9 та туманда мактабгача таълим муассасалари қуриш, мактаб ва шифохоналарни таъмирлашга, шу жумладан иссиқлик таъминотига қўшимча маблағ ажратилиши белгиланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаСовещание с участием Шавката Мирзиёева по обсуждению вопросов социально-экономического развития Республики Каракалпакстан.
Совещание с участием Шавката Мирзиёева по обсуждению вопросов социально-экономического развития Республики Каракалпакстан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2023
Тадбирда 6 та янги корхонани ишга тушириш маросими ҳам бўлди. Президент рамзий тугмани босиб, янги корхоналарни ишга туширди.
Беруний туманидаги “Беруний буғдой кластер” ҳамда “Райҳон аппарел” мажмуаси;
Қораўзак туманидаги “Қорақалпоқ цемент” заводининг 3-босқичи;
Қўнғирот туманидаги “ККРаси кемикал” мажмуаси;
Нукус шаҳридаги “Азимут ҳотел” мажмуаси;
Тўрткўл туманидаги “Хозагро” мажмуаси.
Бу корхоналарда жами 1 минг 100 та доимий иш ўрни яратилади, улар орқали ишлаб чиқаришга 300 миллиард сўм, экспортга 20 миллион доллар қўшилади.
Таъкидланишича, ўтган йил давлат раҳбарининг Қорақалпоғистонда аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган фармони ва катта дастур қабул қилинган. Булар билан 2023 йилнинг ўзида 670 миллиард сўм ва 340 миллион доллар маблағлар ажратилди.
Тадбиркорларга айланмадан солиқ, ер ва мол-мулк солиқлари 2 баравар пасайтирилди, ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланди. Бу орқали Қорақалпоғистоннинг барча тадбиркорлари ихтиёрида йилига 500 миллиард сўм қолмоқда. Фақат ушбу ҳудуд тадбиркорларига тижорат кредитларининг 75 фоизига Тадбиркорлик жамғармаси кафиллиги берилиши белгиланди.
“Биз битта эл ва битта юртмиз! Ҳамма вилоятлар Қорақалпоғистонни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишга бел боғлаган. Ҳар бир туманга вазирлар, вилоят ҳокимлари, идора ва банклар раҳбарлари бириктирилган. Бунинг натижалари барча туманларда кўринаяпти ва бу ишлар тўхтамайди”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Маълумот учун, сўнгги олти йилда ҳудудда 15 триллион сўм инвестиция ҳисобига 5 минг 300 дан зиёд лойиҳа амалга оширилган. Тадбиркорлар сони 2 баравар кўпайиб, 46 мингта доимий иш ўрни яратилган. Илгари саноати энг паст бўлган 6 та туманда ишлаб чиқариш 2-3 баравар ошиб, Қорақалпоғистондаги улуши 12 фоизга етган.
Умуман, бу даврда Қорақалпоғистонда саноат 1,3 баравар ўсиб, 61 турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Айниқса, кимё, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, текстиль ва тўқимачилик, фармацевтика саноати маҳсулотлари тайёрлаш 2 баравардан зиёд ўсган.
Янгиликлар лентаси
0