https://sputniknews.uz/20230330/putin-33352681.html
Путин ВДНХда “Россия” халқаро форумини ўтказишни топширди
Путин ВДНХда “Россия” халқаро форумини ўтказишни топширди
Sputnik Ўзбекистон
Тадбир Россиянинг иқтисодиётнинг турли соҳаларида, жумладан, саноат, энергетика, транспорт, қурилиш, илм-фан ва маданиятда эришган муҳим ютуқларини намойиш этиш мақсадида ўтказилади.
2023-03-30T12:27+0500
2023-03-30T12:27+0500
2023-03-30T12:27+0500
россия
владимир путин
халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (вднх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1f/23690632_0:0:3039:1709_1920x0_80_0_0_0192f4544356af46aae66b3a5f203a19.jpg
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 2023-2024 йилларда Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (ВДНХ) ҳудудида “Россия” халқаро иқтисодий форумини ўтказиш бўйича топшириқ берди. Давлат раҳбарининг тегишли фармони расмий ҳуқуқий ахборот интернет порталида чоп қилинган.Ҳужжатдан маълум бўлишича, тадбир Россиянинг иқтисодиётнинг турли соҳаларида, жумладан, саноат, энергетика, транспорт, қурилиш, илм-фан ва маданиятда эришган муҳим ютуқларини намойиш этиш мақсадида ўтказилади.Форумни ўтказиш учун ташкилот қўмитаси ташкил этилади ва унинг раиси Сергей Кириенко бўлади.Фармонга кўра, форумга иштирокчи сифатида дўст хорижий мамлакатлар таклиф қилинади. Россия минтақалари ўзлари эришган ютуқларини иштирокчиларга тақдим этишади.ВДНХ Москвада 1939 йилда очилган. Совет Иттифоқи даврида республикалар кўргазмада қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, замонавий санъат, космик технологиялар ва бошқа соҳаларда эришган ютуқларини мунтазам намойиш этиб келишган. У ерда, жумладан, “Ўзбекистон” павильони бор.
халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (вднх)
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1f/23690632_307:0:3036:2047_1920x0_80_0_0_3ad3eb07be7f96cccfc20ca82738b469.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
москвадаги халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (вднх) путин форум
москвадаги халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (вднх) путин форум
Путин ВДНХда “Россия” халқаро форумини ўтказишни топширди
Форумга иштирокчи сифатида дўст хорижий мамлакатлар таклиф қилинади.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 2023-2024 йилларда Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмаси (ВДНХ) ҳудудида “Россия” халқаро иқтисодий форумини ўтказиш бўйича топшириқ берди. Давлат раҳбарининг тегишли фармони расмий ҳуқуқий ахборот интернет порталида
чоп қилинган. Ҳужжатдан маълум бўлишича, тадбир Россиянинг иқтисодиётнинг турли соҳаларида, жумладан, саноат, энергетика, транспорт, қурилиш, илм-фан ва маданиятда эришган муҳим ютуқларини намойиш этиш мақсадида ўтказилади.
Форумни ўтказиш учун ташкилот қўмитаси ташкил этилади ва унинг раиси Сергей Кириенко бўлади.
Фармонга кўра, форумга иштирокчи сифатида дўст хорижий мамлакатлар таклиф қилинади. Россия минтақалари ўзлари эришган ютуқларини иштирокчиларга тақдим этишади.
ВДНХ Москвада 1939 йилда очилган. Совет Иттифоқи даврида республикалар кўргазмада қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, замонавий санъат, космик технологиялар ва бошқа соҳаларда эришган ютуқларини мунтазам намойиш этиб келишган. У ерда, жумладан,
“Ўзбекистон” павильони бор.