https://sputniknews.uz/20230330/mehrli-maktab-filiallari-33365026.html
“Меҳрли мактаб“ филиаллари ташкил этилади
“Меҳрли мактаб“ филиаллари ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Мактаб филиаллари 2023-2028 йилларда босқичма-босқич, бироқ ҳар йили камида 3 та ҳудудда ташкил этилади.
2023-03-30T15:59+0500
2023-03-30T15:59+0500
2023-03-30T16:07+0500
жамият
ўзбекистон
янги қарор
меҳрли мактаб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29487790_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_9fda4d1828fd672f34209d110a82551e.jpg
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. “Меҳрли мактаб“ филиаллари ташкил этилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг 134-сонли қарорида назарда тутилган.Қарор билан “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасасининг филиаллари ташкил этилди. Унга кўра, мактаб филиаллари 2023-2028 йилларда босқичма-босқич, бироқ ҳар йили камида 3 та ҳудудда ташкил этилади.Филиаллар гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болалар даволанаётган давлат тиббиёт муассасаларида иш бошлайди.Филиалларнинг асосий мақсади даволанишда бўлган болаларнинг ҳаётга ижтимоий мослашувини, уларнинг мактабгача таълим ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларида таълимни давом эттиришга тайёрлигини таъминлашдан иборат.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ҳукуматнинг 234-сонли қарори билан “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси ташкил этилганди. “Меҳрли мактаб”- Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида ташкил этилган таълим муассасаси бўлиб, унда Марказга даволаниш мақсадида келган болалар учун боғча ва мактаб фаолияти йўлга қўйилган.Мавзуга оид:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/1a/29487790_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_6236eacba8a9eec632cf55fe270bd1ad.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон янги қарор меҳрли мактаб
ўзбекистон янги қарор меҳрли мактаб
“Меҳрли мактаб“ филиаллари ташкил этилади
15:59 30.03.2023 (янгиланди: 16:07 30.03.2023) Мактаб филиаллари 2023-2028 йилларда босқичма-босқич, бироқ ҳар йили камида 3 та ҳудудда ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. “Меҳрли мактаб“ филиаллари ташкил этилади. Бу ҳақда Ҳукуматнинг 134-сонли қарорида
назарда тутилган. Қарор билан “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасасининг филиаллари ташкил этилди. Унга кўра, мактаб филиаллари 2023-2028 йилларда босқичма-босқич, бироқ ҳар йили камида 3 та ҳудудда ташкил этилади.
Филиаллар гематология, онкология, клиник иммунология, бошқа стационар ва узоқ муддатли амбулатор даволанишда бўлган болалар даволанаётган давлат тиббиёт муассасаларида иш бошлайди.
Филиалларнинг асосий мақсади даволанишда бўлган болаларнинг ҳаётга ижтимоий мослашувини, уларнинг мактабгача таълим ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларида таълимни давом эттиришга тайёрлигини таъминлашдан иборат.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ҳукуматнинг 234-сонли қарори билан “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси ташкил этилганди. “Меҳрли мактаб”- Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида ташкил этилган таълим муассасаси бўлиб, унда Марказга даволаниш мақсадида келган болалар учун боғча ва мактаб фаолияти
йўлга қўйилган.