Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Референдум — 2023
Ўзбекистонда Конституция ислоҳоти: Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича умумхалқ референдуми 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтади. Унда фуқаролар 65% га янгиланган Конституцияни қабул қилиш ёки қилмаслик учун овоз беради.

МДҲ кузатувчилари миссияси 12 апрелдан Тошкентда иш бошлайди - Лебедев

© Sputnik/Виктор ТолочкоСергей Лебедев
Сергей Лебедев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2023
Oбуна бўлиш
Ҳамдўстлик бош котиби Sputnik билан суҳбатда Миссия таркибига 50 га яқин кузатувчи кириши мумкинлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) кузатувчилари миссияси 12 апрель куни Тошкентда ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда МДҲ бош котиби Сергей Лебедев Sputnik мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.
“Биз Ўзбекистон томони билан Ўзбекистонда миссияни очиш ва миссия штаб-квартираси ишини 12 апрель куни бошлашга келишиб олдик”, — деди у.
Дастлабки маълумотларга кўра, миссия таркибига 50 га яқин кузатувчи киради, уларнинг кўпчилиги аллақачон Ўзбекистонга боришга рози бўлган, деди МДҲ бош котиби.
“Биз миссия кичик, тахминан 50 киши бўлишига ишонамиз. Ҳар доимгидек, миссия таркиби юқори даражада бўлади, булар парламент аъзолари, МДҲ давлатларининг кўплаб парламент аъзолари аллақачон Ўзбекистонга боришга розилик берган. Булар марказий сайлов комиссиялари аъзолари ва раислари, дипломатлар ва Ижроия қўмитаси ходимлари бўлади, улар Ҳамдўстликдаги референдумлар жараёнини кузатишда катта тажрибага эга”, - деди Сергей Лебедев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича референдум 30 апрель куни бўлиб ўтади.
Янгиликлар лентаси
0