https://sputniknews.uz/20230330/auktsion-ozbekiston-sanat-asarlari-onlayn-33341666.html
Энди аукционга қўйилган Ўзбекистондаги санъат асарларини онлайн сотиб олиш мумкин
Энди аукционга қўйилган Ўзбекистондаги санъат асарларини онлайн сотиб олиш мумкин
Sputnik Ўзбекистон
24 апрель куни илк бор Ўзбекистонда очилган аукцион уйида санъат асарларини муносиб баҳоловчи аукцион савдо ўтказилади.
2023-03-30T10:42+0500
2023-03-30T10:42+0500
2023-03-30T10:42+0500
маданият
ўзбекистон
аукцион
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1e/33341993_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_880143593c1600ffb54011296dcd1d75.png
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Энди Ўзбекистондаги санъат асарларини дунёнинг исталган нуқтасидан кўриш ва сотиб олиш мумкин. Бу ҳақда Sputnik мухбирига "Art Vernissage" компанияси директори Шавкат Султонов маълум қилди.Ўзбекистонда илк бор санъат асарларининг “Art Vernissage” аукцион уйи иш бошлади. Биринчи аукционга Ўзбекистонда фаолият кўрсатган тасвирий санъат намоёндаларининг санъат асарлари қўйилади. Улар ичида Виктор Уфимцев, Усто Мўмин (Александр Николаев), Ўрал Тансиқбоев каби рассомлар бор.Тошкент шаҳрида жойлашган аукцион уйи таркибида нашриёт матбаа уйи, “Аrt appraisal center” санъат асарларини баҳолаш компанияси, “Art gallery” санъат галереяси ва санъат асарларини технологик экспертизадан ўтказувчи махсус лаборатория фаолият кўрсатади.Санъат асарларини кўриш ва уни сотиб олиш имкониятиАукцион уйининг 4 та: ўзбек, рус, инглиз, хитой тилига мослаштирилган онлайн платформаси ҳам мавжуд, ҳозирча 23 та картина савдо учун саралаб олинди. Асарларни саралаб олишда асосан юқори санъат даражасидаги, музейлар коллекцияларга мос ишлар танланган.Онлайн платформа орқали дунёнинг исталган нуқтасидан санъат асарларини кўриш, уни сотиб олиш мумкин.Ўзбекистонда сақланаётган жаҳон ижодкорларининг асарлари, эркин ижодкор ва бошқа ҳаваскорларнинг ишлари кейинги аукционларда қўйилиши режалаштирилмоқда.Асарларни баҳолаш жараёниЖаҳон тажрибасидан ва миллий қонунчиликдан келиб чиқиб асарларни баҳолаш жараёни икки босқичда амалга оширилди.Биринчи босқичда республикада етакчи санъатшунос экспертлар томонидан асарлар ҳақиқийлиги текширилиб, бадиий қиймати аниқланди. Иккинчи босқичда, Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган “Аrt appraisal center” санъат асарларини баҳолаш компаниясининг баҳоловчи-санъатшунослари томонидан ҳар бир асар бўйича баҳолаш ҳисоботлари тайёрланди.Мутахассиснинг айтишича, барча аукционга кўйиладиган санъат асарлари суғурта қилинади. Бу ҳам Ўзбекистон шароитида илк маротаба амалга оширилмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1e/33341993_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_ec229580e65b79f1185b963dc1cbc464.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон аукцион
Энди аукционга қўйилган Ўзбекистондаги санъат асарларини онлайн сотиб олиш мумкин
24 апрель куни илк бор Ўзбекистонда очилган аукцион уйида санъат асарларини муносиб баҳоловчи аукцион савдо ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Энди Ўзбекистондаги санъат асарларини дунёнинг исталган нуқтасидан кўриш ва сотиб олиш мумкин. Бу ҳақда Sputnik мухбирига "Art Vernissage" компанияси директори Шавкат Султонов маълум қилди.
Ўзбекистонда илк бор санъат асарларининг “Art Vernissage” аукцион уйи иш бошлади. Биринчи аукционга Ўзбекистонда фаолият кўрсатган тасвирий санъат намоёндаларининг санъат асарлари қўйилади. Улар ичида Виктор Уфимцев, Усто Мўмин (Александр Николаев), Ўрал Тансиқбоев каби рассомлар бор.
“Кўп йиллар республикада санъат асарларини баҳолаш методикаси ва баҳолаш ташкилотлари бўлмагани сабабли санъат асарлари бозори ривожланмади ва шаклланмади. Натижада кўплаб иқтидорли ёшлар, бўлажак етук рассом, хайкалтарош ва усталар бошқа соҳаларда фаолият кўрсатиб келмоқда. Мазкур вазиятни ўзгартириш, санъат вакилларининг орзусини рўёбга чиқариш мақсадида бизининг компания илк ташаббус билан чиқди”, - деди мутахассис.
Тошкент шаҳрида жойлашган аукцион уйи таркибида нашриёт матбаа уйи, “Аrt appraisal center” санъат асарларини баҳолаш компанияси, “Art gallery” санъат галереяси ва санъат асарларини технологик экспертизадан ўтказувчи махсус лаборатория фаолият кўрсатади.
Санъат асарларини кўриш ва уни сотиб олиш имконияти
Аукцион уйининг 4 та: ўзбек, рус, инглиз, хитой тилига мослаштирилган онлайн платформаси ҳам мавжуд, ҳозирча 23 та картина савдо учун саралаб олинди. Асарларни саралаб олишда асосан юқори санъат даражасидаги, музейлар коллекцияларга мос ишлар танланган.
Онлайн платформа орқали дунёнинг исталган нуқтасидан санъат асарларини кўриш, уни сотиб олиш мумкин.
Ўзбекистонда сақланаётган жаҳон ижодкорларининг асарлари, эркин ижодкор ва бошқа ҳаваскорларнинг ишлари кейинги аукционларда қўйилиши режалаштирилмоқда.
Асарларни баҳолаш жараёни
Жаҳон тажрибасидан ва миллий қонунчиликдан келиб чиқиб асарларни баҳолаш жараёни икки босқичда амалга оширилди.
Биринчи босқичда республикада етакчи санъатшунос экспертлар томонидан асарлар ҳақиқийлиги текширилиб, бадиий қиймати аниқланди. Иккинчи босқичда, Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган “Аrt appraisal center” санъат асарларини баҳолаш компаниясининг баҳоловчи-санъатшунослари томонидан ҳар бир асар бўйича баҳолаш ҳисоботлари тайёрланди.
“Ташаббус орқали Янги Ўзбекистонда санъат асарларининг коллекционерлар синфини шакллантириш, Ўзбекистон санъат асарларини дунё санъат бозорларига олиб чиқиш мақсад қилинган. Асосан тадбиркорлар орасида, санъатни севадиган ва қадрлайдиган аристократлар қатламини яратиш орқали ижодкорларга республикада санъат бозорини шакллантириш ва ривожлантириш вазифаси қўйилади”, - деди Султонов.
Мутахассиснинг айтишича, барча аукционга кўйиладиган санъат асарлари суғурта қилинади. Бу ҳам Ўзбекистон шароитида илк маротаба амалга оширилмоқда.