АҚШ нефть захиралари кутилмаганда қисқарди

© AP Photo/Sue OgrockiДобыча нефти в США
Добыча нефти в США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.03.2023
Oбуна бўлиш
АҚШнинг нефт захиралари бир ҳафта ичида кутилмаганда 473,7 миллион баррелгача қисқарди.
ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўтган хафта АҚШдаги тижорат нефть захиралари (стратегик захирадан ташқари) 7,5 миллион баррелга ёки 1,6 фоизга камайиб, 473,7 миллион баррелга етди. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазирлиги Энергетика ахборот бошқармасининг ҳафталик шарҳида маълум қилинди, дея хабар берди РИА Новости.
DailyFX портали томонидан сўралган таҳлилчилар, аксинча, захираларнинг 0,1 миллион баррелга ошишини кутишган.
Шу билан бирга, АҚШнинг стратегик нефть захираси ўзгармади: январь ойидан буён кўрсаткич 371,6 миллион баррел даражасида сақланиб қолди.
Бунгача у 2021 йил сентябрь ойидан бошлаб ҳар ҳафта пасайиб бораётган эди. Натижада ҳозирда бу захира 1983 йил декабридан бери энг паст даражада қолмоқда.
Мамлакатнинг энг йирик терминали Кушингдаги (Cushing) нефть захиралари ҳисобот давридаги 36,8 миллион баррелдан 35,2 миллион баррелгача қисқарди.
Таҳлилчилар 1,6 миллион баррелга қисқаришини кутишган эди. Дистиллят захиралари 0,3 миллион баррелга (0,2 фоизга) ошди ва 116,7 миллион баррелни ташкил этди. 1,5 миллионга камайиши башорат қилинган.
Янгиликлар лентаси
0