Энди ЙПХ ходимлари расман наркотестердан фойдаланади

© SputnikСотрудник ДПС
Сотрудник ДПС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2023
Oбуна бўлиш
Энди ЙПХ ходимлари расмий равишда наркотестердан фойдаланади
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Энди йўл патруль хизмати ходимлари (ЙПХ) расмий равишда наркотестердан фойдаланади. Вазирлар Маҳкамасининг Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутади:
транспорт воситалари ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги ҳолатини аниқлашда наркотестер махсус мосламасидан фойдаланиш;
наркотестер махсус мосламаси ёрдамида транспорт воситалари ҳайдовчиларининг гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилганлиги аниқланган ҳолларда йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар алгоритми.
Ҳужжат 25 май кунидан кучга киради.
Аввалроқ ЙПХ ходимларига наркотестердан фойдаланишга рухсат берилиши кутилаётгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0