Бугун Тошкентнинг айрим туманларида газ таъминоти ўчирилади — манзиллар

© Sputnik / Павел ЛисицынГазовая плита
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2023
Oбуна бўлиш
Таъмирлаш ишлари туфайли Янгиҳаёт, Сергели ва Юнусобод туманларининг айрим маҳаллаларида табиий газ таъминоти соат 10:00 дан 18:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Бугун Тошкентнинг айрим туманларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали хабар берди.
Таъмирлаш ишлари туфайли Янгиҳаёт, Сергели ва Юнусобод туманларининг айрим маҳаллаларида табиий газ таъминоти соат 10:00 дан 18:00 га қадар вақтинчалик ўчирилади.
Қуйидаги табиий газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:
Янгиҳаёт тумани - "Ибрат", "Олчазор", "Навқурон", "Ал-Фарғоний", "Дўстлик", "Иқбол", "Йўлдош", "Тошкент", "Файзил", "Чортоқ" МФЙларидаги 3 491 та уй хўжаликлари, кўп қаватли уйлардаги жами 4 437 та аҳоли хонадонларида ҳамда МФЙлари ҳудудида жойлашган 234 та улгуржи истеъмолчиларида.
Сергели тумани - "Нилуфар", "Илтифот", "Софдил" МФЙлари ҳудудидаги 288 та уй хўжаликларида, кўп қаватли уйлардаги жами 2 718 та аҳоли хонадонларида ҳамда МФЙлари ҳудудида жойлашган 36 та улгуржи истеъмолчиларида.
Юнусобод тумани - "Тикланиш" МФЙдаги 400 та уй хўжаликларида ҳамда маҳалладаги 10 та улгуржи истеъмолчиларида.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Янгиликлар лентаси
0