https://sputniknews.uz/20230329/rossiya-yadroviy-qurolini-belarusda-joylashtirishning-oziga-xos-xususiyatlari-33333038.html
Россия ядровий қуролини Беларусда жойлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари
Россия ядровий қуролини Беларусда жойлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари
Sputnik Ўзбекистон
Минск ва Москва Россия тактик ядровий қуролини Беларус Республикаси ҳудудида жойлаштиришга келишиб олди. 29.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-29T21:52+0500
2023-03-29T21:52+0500
2023-04-05T18:44+0500
колумнистлар
ядро қуроли
беларусь
хавфсизлик
украина
нато
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1c/33281966_0:346:2929:1993_1920x0_80_0_0_02b8c2d94130dc2573cf4d7d5483ca2a.jpg
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Россия ядровий қуролининг Беларусь Республикаси ҳудудида жойлаштирилиши – Ғарбнинг агрессив сиёсатига Иттифоқ давлатининг адекват ва вазмин жавобидир. Вашингтонга бўйсунувчи НАТО ҳарбий блокининг Шарқий Европада тушунарсиз географик ва функционал кенгайиши – табиий равишда альянс ва АҚШни жисмоний йўқ қилиш таҳдидига айланиб бормоқда. Агар Вашингтон кўп қутбли дунё ҳақиқатини, тенг ва бўлинмас хавфсизлик алгоритмларини инкор қилишда давом этса, юқори эҳтимоллик ва қонунийлик билан Россиянинг ядровий қуроллари Америка учун дунёнинг бошқа нозик нуқталарида “адолат ўрнатиш”ни бошлайди.Ташувчилар ҳақида гапирар экан, Путин Россия аллақачон “Искандер"” ракета комплексини Беларусга топширганини ва иттифоқчи самолётларини қайта жиҳозлашга ёрдам берганини таъкидлади. Буюк Британиянинг яқинда Украинага заифлаштирилган уран ўқ-дориларини етказиб бериш ҳақидаги баёноти Россия-Беларусь лойиҳасини амалга оширишни тезлаштирди.Албатта, Иттифоқ давлатининг хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича ушбу акт РФ ва БР халқаро мажбуриятларини бузмайди. Бугун Москва ва Минск – Вашингтон ва Европа иттифоқчилари ўнлаб йиллар давомида қилган ишни қилмоқда. Пентагон Германия, Италия, Бельгия, Нидерландия ва Туркиядаги ҳаво базаларида НАТО кўпмиллатли ҳаво кучлари иштирокида Россияга эҳтимолий ҳужум учун юзлаб B61 термоядровий бомбаларини сақламоқда.НАТО ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун мураккаб бўлган оператив-тактик ракета тизими “Искандер” гипертовушли ракеталарининг масофаси –500 км гача бўлиб, белоруслик мутахассисларга Польша, Словакия, Литва, Латвия, Эстониянинг бутун ҳудудини қурол остида ушлаб туришга имкон беради, Украина ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. Эндиликда яшин тезлигидаги уруш бундан мустасно ва ёвуз қўшнилар БР чегаралари яқинида эҳтиёткор бўлишади.АҚШ аввалроқ Украинадаги агрессив сиёсат ядровий уруш эҳтимолини оширмаслиги борасида дунёни ишонтиришга уринган эди. Минск ва Москва бу чўпчакни йўққа чиқарди. Ғарб Иттифоқ давлатининг ядровий мустаҳкамланишига оғир муносабатда бўлиб, вазият “борган сари хавфли бўлиб бораётганини” тушунмоқда. АҚШ“ оқибатларни кузатиб боришини”айтди. НАТО Путиннинг сўзларини “масъулиятсиз” деб атади ва Европа Иттифоқи янги санкциялар билан таҳдид қилди. Мақсад ва воситалар2022 йил июнь ойида Владимир Путин томонидан “Искандер-М” ракеталарининг Беларусга топширилиши эълон қилинганида ва Беларусь ҳарбий-ҳаво кучларининг жанговар ядро каллакларини юклашга қодир бўлган Су-25 самолётларини янгилаш имкониятларини муҳокама қилганида Беларусь ва Россия ўртасидаги “ядровий ҳамкорлик” истиқболи баён этилган эди. Беларусь уларни яқин бир неча ой ичида – “ҳам оддий, ҳам ядровий кўринишда” қўлланилиши мумкин бўлган баллистик ва қанотли ракеталар билан қабул қилади, таъкидлади Россия президенти.Ўша пайтда Европада кўпчилик “АҚШ ва НАТОнинг ҳал қилувчи позицияси” Беларусь ҳудудида ядровий қурол пайдо бўлишининг олдини олади, деб ишонган. Вашингтон ва Брюсселнинг ҳаддан зиёд такаббурлиги Минск ва Москванинг қарорига таъсир қилмади. БР президенти Александр Лукашенко 2022 йил август ойида: “Ҳаммаси тайёр!”, деб эълон қилди. Беларуснинг Су-24М фронт бомбардимончилари биринчи бўлиб ядро қуролини олиб юришга муваффақ бўлди ва Ғарбнинг иғволарига тайёр турибди. Жавоб зарбаси нишонлари аниқ.Американинг "Military Watch" нашри Беларусь ҳарбий-ҳаво кучлари таркибида Россия бериши мумкин бўлган юзта самолётлардан ташқари 30 та Су-24М самолётларини ҳам санаб ўтди. Беларусь ҳарбий-ҳаво кучлари ядровий қуролни янги Су-30СМ оғир қирувчи самолётлари билан бирлаштириш имкониятига эга.Минск Россиянинг “Искандерлари” билан биргаликда Москва кўмагида оператив-тактик ракета комплексларининг Беларусь модификациясини ишлаб чиқмоқда. "Искандер"нинг юқори аниқликдаги гипертовушли ракеталари 8 Мах дан юқори тезликда учади ва Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида нишонларни йўқ қилишни кафолатлайди. Албатта, Беларусь ҳам тактик термоядровий қуролини жойлаштириш ва қўллаш бўйича ядровий бўлмаган Бельгия, Германия, Италия, Нидерландия ва Туркия каби ҳуқуқларга эга. Европани глобал ҳарбий можарога қадар шиддат билан Минск ва Москва олиб бораётгани йўқ, лекин уларнингтажовузкорлиги учун қаттиқ жазони кафолатлайди.26 март куни қўғирчоқ Киев режими Россиянинг “ядровий шантаж”ига қарши туриш учун БМТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини талаб қилди. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Москванинг Россия ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўриш ҳуқуқини эслатиб ўтди: “АҚШга бўйсунувчи давлатлар конгломерати бўлган НАТОдан фарқли ўлароқ, бизнинг ҳолатимизда расмий равишда умумий ҳарбий доктринага эга бўлган Иттифоқ давлати ҳақида гапирмоқдамиз. Шунинг учун бу ерда Иттифоқ давлатининг ўз миллий ҳудудида кўраётган хавфсизлик чоралари ҳақида гап кетмоқда”.Шу билан бирга, "il Fatto Quotidiano" газетаси таниқли италиялик сиёсатчи, собиқ депутат Барбара Спинеллининг Киев ва Вашингтон учун танқидий жавобни эълон қилди: Совуқ урушдан кейинги ўн йилликларда олтита АҚШ маъмуриятининг даврида Ғарбнинг Россияга нисбатан қилган хатолари, бажармаган ваъдалари, такаббурлиги, беэътиборлиги учун Украина ўн минглаб ўлимлар билан товон тўламоқда. У АҚШни сўнгги 34 йил ичида ҳамма жойда тартибсизликни келтириб чиқарган ва буни “қоидаларга асосланган тартиб” деб атаган, йўл бошловчи деб атади. Беларусь ва Россия қоидаларни кўп қутбли дунё фойдасига ўзгартирмоқда, яъни НАТО таркибига кирмаган мамлакатлари — инсониятнинг катта қисми 89 фоизи учун тенг ва бўлинмас хавфсизлик яратиш учун. Ғарбнинг жаҳолатпарастлиги Россия ядровий қуролини Беларусь заминида жойлаштиришга таъсир қилмайди.
беларусь
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1c/33281966_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_bbe9ac727448361aa91f55de5bcb8e92.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
колумнистлар, ядро қуроли, беларусь, хавфсизлик, украина, нато, россия
колумнистлар, ядро қуроли, беларусь, хавфсизлик, украина, нато, россия
Россия ядровий қуролини Беларусда жойлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари
21:52 29.03.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023) Минск ва Москва Россия тактик ядровий қуролини Беларус Республикаси ҳудудида жойлаштиришга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Россия ядровий қуролининг Беларусь Республикаси ҳудудида жойлаштирилиши – Ғарбнинг агрессив сиёсатига Иттифоқ давлатининг адекват ва вазмин жавобидир.
Вашингтонга бўйсунувчи НАТО ҳарбий блокининг Шарқий Европада тушунарсиз географик ва функционал кенгайиши – табиий равишда альянс ва АҚШни жисмоний йўқ қилиш таҳдидига айланиб бормоқда. Агар Вашингтон кўп қутбли дунё ҳақиқатини, тенг ва бўлинмас хавфсизлик алгоритмларини инкор қилишда давом этса, юқори эҳтимоллик ва қонунийлик билан Россиянинг ядровий қуроллари Америка учун дунёнинг бошқа нозик нуқталарида “адолат ўрнатиш”ни бошлайди.
Беларус томонининг ташаббуси билан Минск ва Москва Россия ядровий қуролини Беларусь Республикаси ҳудудида жойлаштиришга келишиб олди. 25 март куни Россия президенти Владимир Путин аниқлик киритди: “3 апрелдан биз экипажларни тайёрлашни бошлаймиз. 1 июлда эса биз тактик ядровий қуролларини сақлаш учун махсус омбор қурилишини якунлаймиз”.
Ташувчилар ҳақида гапирар экан, Путин Россия аллақачон “Искандер"” ракета комплексини Беларусга топширганини ва иттифоқчи самолётларини қайта жиҳозлашга ёрдам берганини таъкидлади. Буюк Британиянинг яқинда Украинага заифлаштирилган уран ўқ-дориларини етказиб бериш ҳақидаги баёноти Россия-Беларусь лойиҳасини амалга оширишни тезлаштирди.
Албатта, Иттифоқ давлатининг хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича ушбу акт РФ ва БР халқаро мажбуриятларини бузмайди. Бугун Москва ва Минск – Вашингтон ва Европа иттифоқчилари ўнлаб йиллар давомида қилган ишни қилмоқда. Пентагон Германия, Италия, Бельгия, Нидерландия ва Туркиядаги ҳаво базаларида НАТО кўпмиллатли ҳаво кучлари иштирокида Россияга эҳтимолий ҳужум учун юзлаб B61 термоядровий бомбаларини сақламоқда.
Чегарадош душман давлатлардан бири билан маҳаллий ҳарбий тўқнашув юзага келган тақдирда, Беларусь ўзини ўзи ҳимоя қилишнинг жуда самарали воситасига эга бўлади – Беларусь учувчилари ва ракетачилари рус ҳамкасблар билан нишонларни келишиб олганидан сўнг дарҳол душманга қарши фойдаланишлари мумкин бўлган тактик ядровий қуроллари бўлади.
НАТО ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун мураккаб бўлган оператив-тактик ракета тизими “Искандер” гипертовушли ракеталарининг масофаси –500 км гача бўлиб, белоруслик мутахассисларга Польша, Словакия, Литва, Латвия, Эстониянинг бутун ҳудудини қурол остида ушлаб туришга имкон беради, Украина ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. Эндиликда яшин тезлигидаги уруш бундан мустасно ва ёвуз қўшнилар БР чегаралари яқинида эҳтиёткор бўлишади.
АҚШ аввалроқ Украинадаги агрессив сиёсат ядровий уруш эҳтимолини оширмаслиги борасида дунёни ишонтиришга уринган эди. Минск ва Москва бу чўпчакни йўққа чиқарди. Ғарб Иттифоқ давлатининг ядровий мустаҳкамланишига оғир муносабатда бўлиб, вазият “борган сари хавфли бўлиб бораётганини” тушунмоқда. АҚШ“ оқибатларни кузатиб боришини”айтди. НАТО Путиннинг сўзларини “масъулиятсиз” деб атади ва Европа Иттифоқи янги санкциялар билан таҳдид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ватандошларини шунчаки “дуо қилишга” чорлади. Дарҳақиқат, вазият "қўрқинчли". Агар Россия “Америка амалиёти”ни кенгайтирса ва дунёнинг кўплаб мамлакатлари Россиянинг тактик ядровий қалқони билан ўз миллий хавфсизлигини мустаҳкамлай оладиган бўлсачи – бу америкаликлар учун яхшиликни ваъда қилмайди.
2022 йил июнь ойида Владимир Путин томонидан “Искандер-М” ракеталарининг Беларусга топширилиши эълон қилинганида ва Беларусь ҳарбий-ҳаво кучларининг жанговар ядро каллакларини юклашга қодир бўлган Су-25 самолётларини янгилаш имкониятларини муҳокама қилганида Беларусь ва Россия ўртасидаги “ядровий ҳамкорлик” истиқболи баён этилган эди. Беларусь уларни яқин бир неча ой ичида – “ҳам оддий, ҳам ядровий кўринишда” қўлланилиши мумкин бўлган баллистик ва қанотли ракеталар билан қабул қилади, таъкидлади Россия президенти.
Ўша пайтда Европада кўпчилик “АҚШ ва НАТОнинг ҳал қилувчи позицияси” Беларусь ҳудудида ядровий қурол пайдо бўлишининг олдини олади, деб ишонган. Вашингтон ва Брюсселнинг ҳаддан зиёд такаббурлиги Минск ва Москванинг қарорига таъсир қилмади. БР президенти Александр Лукашенко 2022 йил август ойида: “Ҳаммаси тайёр!”, деб эълон қилди. Беларуснинг Су-24М фронт бомбардимончилари биринчи бўлиб ядро қуролини олиб юришга муваффақ бўлди ва Ғарбнинг иғволарига тайёр турибди. Жавоб зарбаси нишонлари аниқ.
Су-24М нинг кечаю кундуз, жуда паст баландликда ер сатҳи бўйича учиш қобилияти бомбардимончини душман ҳаво ҳужуми тизимлари учун деярли кўринмас қилади ва тактик ядро қуролларини нишонга етказилишини кафолатлайди. Су-24М 8 тоннагача жанговар юкни кўтаришга, 1500 кгли тўрттагача бошқариладиган бомбаларни ташишга қодир. Ер юзасида тезлиги 1400 км/соат, баландликда – 2320 км/соат. Жанговар радиуси 1300 км гача.
Американинг "Military Watch" нашри Беларусь ҳарбий-ҳаво кучлари таркибида Россия бериши мумкин бўлган юзта самолётлардан ташқари 30 та Су-24М самолётларини ҳам санаб ўтди. Беларусь ҳарбий-ҳаво кучлари ядровий қуролни янги Су-30СМ оғир қирувчи самолётлари билан бирлаштириш имкониятига эга.
Минск Россиянинг “Искандерлари” билан биргаликда Москва кўмагида оператив-тактик ракета комплексларининг Беларусь модификациясини ишлаб чиқмоқда. "Искандер"нинг юқори аниқликдаги гипертовушли ракеталари 8 Мах дан юқори тезликда учади ва Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида нишонларни йўқ қилишни кафолатлайди. Албатта, Беларусь ҳам тактик термоядровий қуролини жойлаштириш ва қўллаш бўйича ядровий бўлмаган Бельгия, Германия, Италия, Нидерландия ва Туркия каби ҳуқуқларга эга. Европани глобал ҳарбий можарога қадар шиддат билан Минск ва Москва олиб бораётгани йўқ, лекин уларнингтажовузкорлиги учун қаттиқ жазони кафолатлайди.
26 март куни қўғирчоқ Киев режими Россиянинг “ядровий шантаж”ига қарши туриш учун БМТ Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини талаб қилди. Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова Москванинг Россия ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўриш ҳуқуқини эслатиб ўтди: “АҚШга бўйсунувчи давлатлар конгломерати бўлган НАТОдан фарқли ўлароқ, бизнинг ҳолатимизда расмий равишда умумий ҳарбий доктринага эга бўлган Иттифоқ давлати ҳақида гапирмоқдамиз. Шунинг учун бу ерда Иттифоқ давлатининг ўз миллий ҳудудида кўраётган хавфсизлик чоралари ҳақида гап кетмоқда”.
Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги Россия билан ҳарбий ҳамкорлик қонуний эканлигини таъкидлади. Беларусь Республикаси НАТОнинг қўшни мамлакатлардаги салоҳиятини оширишига жавоб беришга мажбур. Муайян ўқ-дорилар билан самолётларни бошқара оладиган беларуслик учувчиларни тайёрлаш, Беларусь ҳудудида ядро каллакларини жойлаштириш халқаро ҳуқуққа зид эмас.
Шу билан бирга, "il Fatto Quotidiano" газетаси таниқли италиялик сиёсатчи, собиқ депутат Барбара Спинеллининг Киев ва Вашингтон учун танқидий жавобни эълон қилди: Совуқ урушдан кейинги ўн йилликларда олтита АҚШ маъмуриятининг даврида Ғарбнинг Россияга нисбатан қилган хатолари, бажармаган ваъдалари, такаббурлиги, беэътиборлиги учун Украина ўн минглаб ўлимлар билан товон тўламоқда. У АҚШни сўнгги 34 йил ичида ҳамма жойда тартибсизликни келтириб чиқарган ва буни “қоидаларга асосланган тартиб” деб атаган, йўл бошловчи деб атади.
Беларусь ва Россия қоидаларни кўп қутбли дунё фойдасига ўзгартирмоқда, яъни НАТО таркибига кирмаган мамлакатлари — инсониятнинг катта қисми 89 фоизи учун тенг ва бўлинмас хавфсизлик яратиш учун. Ғарбнинг жаҳолатпарастлиги Россия ядровий қуролини Беларусь заминида жойлаштиришга таъсир қилмайди.