Ўзини Рим империяси деб тасаввур қилган АҚШ муқаррар равишда қулайди - ОАВ

© Sputnik / Григорий Дубовицкий / Медиабанкка ўтишРотонда Капитолия в Вашингтоне,
Ротонда Капитолия в Вашингтоне, - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2023
Oбуна бўлиш
Туркиянинг "Yeni Şafak" нашри шаҳловчиси Абдулла Мурадўғли: “Америка империяси” ҳам Рим каби қулаб тушади.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзини "Америка империяси" деб тасаввур қиладиган Қўшма Штатлар худди Қадимги Римда бўлгани каби қулайди. Бу ҳақда Туркиянинг "Yeni Şafak" шаҳловчиси Абдулла Мурадўғли маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.

“Сўнгги пайтларда кўплаб америкалик муаллифлар қадимги Рим ва ҳозирги Америка ўртасидаги ўхшашликлар ҳақида ёзишмоқда. Бу материалларда республикадан империяга айланган АҚШ Қадимги Рим тарихини такрорлаши қайд этилган. “Америка империяси” ҳам Рим каби қулайди”, - дейди Мурадўғли.

У, шунингдек, Ироққа бостириб кирганидан 20 йил ўтиб ҳам бу урушни бошлаган америкалик сиёсатчилар ўз қилмишларидан “афсусланмаслигини” таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, АҚШга босқинчилик учун асос керак эди ва улар Ироқни оммавий қирғин қуролига эгаликда айблашган.
Бундан ташқари, журналистнинг ёзишича, АҚШ ўз босқинчилиги билан Ироққа олиб келмоқчи бўлган "тинчлик" уни аслида вайрон қилган. Урушдан бери Яқин Шарқ ниҳоятда беқарор минтақага айланди. Худди шу нарса Афғонистонда ҳам бўлган.
Янгиликлар лентаси
0