https://sputniknews.uz/20230329/rassomlar-rossiya-malaka-oshirish-33300367.html
Ёш рассомларнинг Россияда малака ошириши қайта тикланади
Ёш рассомларнинг Россияда малака ошириши қайта тикланади
Sputnik Ўзбекистон
Бадиий академия раиси Акмал Нур: Архитектура, ҳайкалтарошлик ва рассомлик Санкт-Петербург давлат академик институти билан ҳамкорликни қайта тиклаш масалалари кўриб чиқилмоқда.
2023-03-29T09:40+0500
2023-03-29T09:40+0500
2023-03-29T12:02+0500
маданият
ўзбекистон
рассом
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1d/33300550_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_5843a89fea1bffab6cc8785f0fd7c660.jpg
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик ёш рассомларнинг Россияда малака ошириши қайта тикланади. Бу ҳақда Бадиий академия томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik мухбири.Шунингдек, Бадиий академия Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Чехия ва бошқа мамлакатлар билан алоқаларни йўлга қўйган.Халқаро ижодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида, Озарбайжонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Чингиз Фарзалиев Абдулмажид ўғли Ўзбекистон Бадиий академиясининг фахрий хорижий аъзолигига қабул қилинди.Бадиий академия бош илмий котиби Феруза Абиджанованинг сўзларига кўра, Бадиий академия аъзолари мунтазам равишда Россиядаги “Золотой феникс”, “Северная Венеция, “Белая ворона” каби халқаро тадбирларда муносиб иштирок этиб келади. Бу йил ҳам ўзаро ижодий ҳамкорликни янада кучайтирган ҳолда, кўплаб лойиҳалар ишга туширилади.Қолаверса, Бадиий академия томонидан ўзбек миллий меросини тарғиб қилиш борасида илк бор Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо 40 нафар рассом, хаттот ва наққошларнинг 100 дан зиёд асарларидан иборат “Ўзбекистон замонавий миниатюраси” каталоги 1 000 нусхада чоп этилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1d/33300550_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_defb28327696315a60030ade7cf1a3b1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон россия бадиий академия рассом
ўзбекистон россия бадиий академия рассом
Ёш рассомларнинг Россияда малака ошириши қайта тикланади
09:40 29.03.2023 (янгиланди: 12:02 29.03.2023) Бадиий академия раиси Акмал Нур: Архитектура, ҳайкалтарошлик ва рассомлик Санкт-Петербург давлат академик институти билан ҳамкорликни қайта тиклаш масалалари кўриб чиқилмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик ёш рассомларнинг Россияда малака ошириши қайта тикланади. Бу ҳақда Бадиий академия томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
“Россиядаги И.Е. Репин номидаги архитектура, ҳайкалтарошлик ва рассомлик Санкт-Петербург давлат академик институтида бир вақтлар бизнинг мутахассислар малака оширишарди. Шу ҳамкорликни қайта тиклаш масалалари кўриб чиқилмоқда. Айниқса, ёш рассомларни Россияга бориб малака ошириши, улардан мутахассислар жалб қилиниши керак”, - деди Бадиий академия раиси Акмал Нур.
Шунингдек, Бадиий академия Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Чехия ва бошқа мамлакатлар билан алоқаларни йўлга қўйган.
Халқаро ижодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида, Озарбайжонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Чингиз Фарзалиев Абдулмажид ўғли Ўзбекистон Бадиий академиясининг фахрий хорижий аъзолигига қабул қилинди.
“Мазкур анъана давом этади. Ижоди ва истеъдоди билан жаҳон санъати ва маданиятига ҳисса қўшган атоқли рассомлар Бадиий академия аъзолигига қабул қилинади”, - деди Акмал Нур.
Бадиий академия бош илмий котиби Феруза Абиджанованинг сўзларига кўра, Бадиий академия аъзолари мунтазам равишда Россиядаги “Золотой феникс”, “Северная Венеция, “Белая ворона” каби халқаро тадбирларда муносиб иштирок этиб келади. Бу йил ҳам ўзаро ижодий ҳамкорликни янада кучайтирган ҳолда, кўплаб лойиҳалар ишга туширилади.
Қолаверса, Бадиий академия томонидан ўзбек миллий меросини тарғиб қилиш борасида илк бор Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо 40 нафар рассом, хаттот ва наққошларнинг 100 дан зиёд асарларидан иборат “Ўзбекистон замонавий миниатюраси” каталоги 1 000 нусхада чоп этилди.