https://sputniknews.uz/20230329/qamchiq-33332031.html
Қамчиқ орқали туристик микроавтобус қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади
Қамчиқ орқали туристик микроавтобус қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади
Sputnik Ўзбекистон
1 июнгача эса 34 та замонавий электричка сотиб олиш бўйича тендерлар якунланиб, йил охирига қадар камида 8 таси олиб келинади.
2023-03-29T17:54+0500
2023-03-29T17:54+0500
2023-03-29T17:54+0500
туризм
президент
шавкат мирзиёев
туризм
қамчиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1190/32/11903281_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_eeffe0902857d3b35e60e4b5780b2c44.jpg
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. 10 апрелдан Қамчиқ довони орқали туристик микроавтобус қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади. Бу ҳақда туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш бўйича президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида айтилди.Йиғилишда таъкидланишича, темир йўл ва автотранспорт соҳасида:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1190/32/11903281_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_cd716e8b2a5b3163135fa51cf3620ec6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
президент туризм қамчиқ
Қамчиқ орқали туристик микроавтобус қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади
1 июнгача эса 34 та замонавий электричка сотиб олиш бўйича тендерлар якунланиб, йил охирига қадар камида 8 таси олиб келинади.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. 10 апрелдан Қамчиқ довони орқали туристик микроавтобус қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади. Бу ҳақда туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш бўйича президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида
айтилди.
Йиғилишда таъкидланишича, темир йўл ва автотранспорт соҳасида:
1 июнгача 34 та замонавий электричка сотиб олиш бўйича тендерлар якунланиб, йил охирига қадар камида 8 таси олиб келинади;
1 апрелдан туроператор, меҳмонхона ва ташувчиларга 10 ва ундан ортиқ ўриндиқли ҳамда ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган автотранспортни олиб киришда божхона имтиёзлари берилади;
2023 йилда сайёҳлик ташкилотларига ушбу автобусларни олиш учун 30 миллион доллар кредит ресурслари таклиф қилинади;
10 апрелдан хавфсизлик чораларини кўриб, Қамчиқ довони орқали туристик микроавтобус (15 кишигача), Жиззах довони, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади.