Илк бор “Ўзбекистон замонавий миниатюраси” каталоги яратилди — фото

Oбуна бўлиш
Каталогдан Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо 40 нафар рассом, хаттот ва наққошларнинг 100 дан ортиқ асарлари ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор бадиий ижодкорлар асарларини ўзида жамлаган “Ўзбекистон замонавий миниатюраси” каталоги яратилди. Бу ҳақда Бадиий академия ўтказган матбуот анжуманида академия раиси Акмал Нур маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
“Ўзбекистон замонавий миниатюраси” каталоги Бадиий академия томонидан ўзбек миллий меросни тарғиб қилиш мақсадида ўзбек, рус ва инглиз тилларида яратилган.
Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, Бадиий академиянинг "Санъат" журнали ва Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи ҳамкорлигида нашрга тайёрланган ва 1000 нусхада чоп этилган.
© Наталья Каримова шахсий архивидан
“Ўзбекистон замонавий миниатюраси” каталоги  - Sputnik Ўзбекистон
1/5
© Наталья Каримова шахсий архивидан
“Ўзбекистон замонавий миниатюраси” каталоги  - Sputnik Ўзбекистон
2/5
© Наталья Каримова шахсий архивидан
“Ўзбекистон замонавий миниатюраси” каталоги  - Sputnik Ўзбекистон
3/5
© Наталья Каримова шахсий архивидан
“Ўзбекистон замонавий миниатюраси” каталоги  - Sputnik Ўзбекистон
4/5
© Наталья Каримова шахсий архивидан
“Ўзбекистон замонавий миниатюраси” каталоги  - Sputnik Ўзбекистон
5/5
Шунингдек, матбуот анжуманида Ўзбекистонда илк бор очилган тасвирий санъат асарлари аукцион уй ҳақида қўшимча маълум берилди.

“Биз мамлакатимизда биринчи маротаба ижодий асарлар савдоси учун “Аrt gallery” номли аукцион уйини очдик. Рассомларни қўлида картиналар бўлса, “Аrt gallery” аукцион уйига топширади, у ерда махсус мутахассислар асарни ўрганади. Биз бу мутахассисларни 2 йил давомида тайёрладик. Мутахассислар аукцион уй учун топширилган асарларни оригиналлигини, плагиат ва бошқа томонларини ўрганишади ҳамда бошланғич қийматини белгилаб беришади. Картинанинг кейинги “тақдири” эса аукцион савдога боғлиқ”, - деди Бадиий академия раиси Акмал Нур.

Эслатиб ўтамиз, биринчи аукцион апрель ойининг ўрталарида ўтказилади. Унда республикада яшаб ижод қилган машҳур рассомлар билан бир қаторда, танилмаган рассомларнинг асарлари ҳам савдога қўйилади.
Янгиликлар лентаси
0