Инфляция ва ишсизлик рекорд паст даражада қолмоқда – Путин
© POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел очередное совещание с членами правительства РФ
© POOL
/ Oбуна бўлиш
Аҳоли реал даромадлари ўсмоқда, ишсизлик ва инфляция рекорд паст даражада қолмоқда, ушбу тенденцияни сақлаб қолиш керак – Путин.
ТОШКЕНТ, 29 мар – Sputnik. Дунёнинг қатор мамлакатлари томонидан киритилган санкцияларга қарамасдан Россияда ишсизлик ва инфляция рекорд паст даражада қолмоқда, деди Ҳукумат аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Владимир Путин.
Россия президенти нутқидан асосий баёнотлар:
аҳоли реал даромадлари ўртача ўсиб бормоқда, бироқ айрим ҳудудларда бундай эмас. Уларнинг ўсиши тезлашиши керак, энг кам иш ҳақининг ошириш керак;
йиллик инфляция март ойида 4 фоиздан пастга тушди ва баъзи ҳисоб-китобларга кўра, янада пасайишда давом этади. Инфляциянинг ҳаддан ташқари секинлашишига ҳам, тезлашишига ҳам йўл қўймаслик керак;
Россияда ишсизлик рекорд даражада пастлигича қолмоқда, бироқ бу меҳнат бозоридаги барча муаммолар ҳал қилинган дегани эмас;
Россия Федерациясида умр кўриш давомийлиги ошди, бу тенденцияларни қўллаб-қувватлаш керак;
Россия иқтисодиётининг ўсиш траекториясига қайтиши бўшашмаслиги керак, ижобий тенденцияларни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш, бюрократия ва кечикишларсиз ҳаракат қилиш керак;
санкциялардан энг кўп зарар кўрган тармоқларни, шу жумладан, автомобилсозлик саноатини тиклаш асосий мақсаддир;
ўрта муддатли истиқболда санкциялар Россия Федерацияси иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ички талабнинг барқарор ўсишини таъминлаш зарур;
ўтган ҳафтада хитойлик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликнинг саккизта энг муҳим йўналиши, жумладан, молия секторидаги ҳамкорлик белгиланди;
Волга-Каспий каналини чуқурлаштиришни якунлаш ва Азов-Қора денгиз ҳавзаси портларининг сиғимини ошириш керак.
Ғарб санкциялари
Россия Украинани демилитаризация ва денацификация
қилиш бўйича махсус операцияни эълон қилганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Чеклов чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Кўплаб брендлар Россиядан чиқиб кетишди. Россиянинг хориждаги активлари музлатилди.
Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.
Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўст бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.