https://sputniknews.uz/20230329/bank-kapital-xorijiy-investitsiya-33297638.html
Иккита банк капиталига хорижий инвестициялар жалб этилади
Иккита банк капиталига хорижий инвестициялар жалб этилади
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича тақдимот билан танишди.
2023-03-29T08:03+0500
2023-03-29T08:03+0500
2023-03-29T12:10+0500
иқтисод
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
банк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1d/33297764_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_213af3d0648b11dead3e2d73838a71d4.jpg
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Шу йилнинг ўзида "Ўзсаноатқурилишбанк" капиталига 125 миллион доллар, "Асакабанк"ка 100 миллион доллар маблағ жалб қилиниши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги тақдимотда маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Шавкат Мирзиёев "Асакабанк" ва "Ўзсаноатқурилишбанк" капиталига хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича тақдимот билан танишди.Қайд этилишича, Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанкка хорижий инвестициялар жалб этиш режалаштирилган. Шу мақсадда халқаро молия институтлари билан биргаликда бу банкларга 30 нафар малакали халқаро мутахассислар олиб келинди.Банкларнинг операцион фаолиятида замонавий дастурий IT маҳсулотлар ва 100 дан зиёд янги банк хизмат турлари жорий этилади.Амалга ошириладиган ишлар натижасида 2027 йил натижалари бўйича "Ўзсаноатқурилишбанк" даромади 1,61 баравар, кредит портфели 1,74 бараварга ошиши кўзда тутилади. "Асакабанк"да депозитлар 1,71 баравар, банк активларининг ҳажми эса 1,72 баравар ошади."Энг муҳими бу ва бошқа Ўзбекистон банкларига халқаро молия бозорларида ишонч ортади ва уларнинг фаолиятида қатнашиш учун хорижий инвестор ва ҳамкорларнинг қизиқиши ортади", - дейилган хабарда.Маълумот учун, мамлакатда охирги уч йилда, банкларнинг умумий кредитлари хажми 2 баравар, капитал хажми 1,6 бараварга ошган. Венгрия, Қозоғистон, Грузия, Туркиянинг нуфузли банклари Ўзбекистонга кириб келди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1d/33297764_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_c13ca0934373354838e4221d86a5b2fd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон шавкат мирзиёев банк
ўзбекистон шавкат мирзиёев банк
Иккита банк капиталига хорижий инвестициялар жалб этилади
08:03 29.03.2023 (янгиланди: 12:10 29.03.2023) Шавкат Мирзиёев Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича тақдимот билан танишди.
ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Шу йилнинг ўзида "Ўзсаноатқурилишбанк" капиталига 125 миллион доллар, "Асакабанк"ка 100 миллион доллар маблағ жалб қилиниши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги тақдимотда маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Шавкат Мирзиёев "Асакабанк" ва "Ўзсаноатқурилишбанк" капиталига хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича тақдимот билан танишди.
Қайд этилишича, Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанкка хорижий инвестициялар жалб этиш режалаштирилган. Шу мақсадда халқаро молия институтлари билан биргаликда бу банкларга 30 нафар малакали халқаро мутахассислар олиб келинди.
Банкларнинг операцион фаолиятида замонавий дастурий IT маҳсулотлар ва 100 дан зиёд янги банк хизмат турлари жорий этилади.
Амалга ошириладиган ишлар натижасида 2027 йил натижалари бўйича "Ўзсаноатқурилишбанк" даромади 1,61 баравар, кредит портфели 1,74 бараварга ошиши кўзда тутилади. "Асакабанк"да депозитлар 1,71 баравар, банк активларининг ҳажми эса 1,72 баравар ошади.
"Энг муҳими бу ва бошқа Ўзбекистон банкларига халқаро молия бозорларида ишонч ортади ва уларнинг фаолиятида қатнашиш учун хорижий инвестор ва ҳамкорларнинг қизиқиши ортади", - дейилган хабарда.
Маълумот учун, мамлакатда охирги уч йилда, банкларнинг умумий кредитлари хажми 2 баравар, капитал хажми 1,6 бараварга ошган. Венгрия, Қозоғистон, Грузия, Туркиянинг нуфузли банклари Ўзбекистонга кириб келди.