Хитой Ўзбекистонда электромобиллар учун қувватловчи қурилмалар ишлаб чиқариши кутилмоқда

© Энергетика вазирлигиХитой Ўзбекистонда электромобиллар учун зарядловчи қурилмалар ишлаб чиқариши кутилмоқда
Хитой Ўзбекистонда электромобиллар учун зарядловчи қурилмалар ишлаб чиқариши  кутилмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2023
Oбуна бўлиш
“Huawei Digital Power” компанияси билан учрашувда мамлакатдаги энергетика соҳаси муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Ўзбекистонда “Huawei Digital Power” компанияси қуёш қурилмалари учун инвертор ва электромобиллар учун қувватловчи қурилмалар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириши кутилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Энергетика вазирлигида вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Хитойдаги “Huawei Digital Power” компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Яо Цзин билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда уй хўжаликлари, давлат идоралари ва ижтимоий соҳа объектларидан тортиб йирик қуёш фотоэлектр станцияларигача бўлган ҳажмлардаги қуёш тизимлари учун рақамли технологияларни жорий этиш орқали Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетика соҳасини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда эътибор қаратилган масалалар:
Ўзбекистонда қуёш қурилмалари учун инверторлар ва электромобиллар учун зарядловчи қурилмалар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятларини кўриб чиқиш;
қуёш энергияси бўйича ечимларни амалиётга татбиқ этишда муваффақият қозонган бошқа мамлакатларнинг қайта тикланувчи энергия масалалари бўйича вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва бу борада кадрлар тайёрлаш.
Маълумот учун, 2022 йилда Энергетика вазирлиги билан “Huawei” компанияси ўртасида Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш юзасидан Англашув меморандуми имзоланган.
“Huawei Digital Power” компанияси тоза энергия ишлаб чиқариш, транспортни электрлаштириш ва яшил АКТ инфратузилмаси каби соҳаларга эътибор қаратади.
Янгиликлар лентаси
0