Россия "Шимолий оқим"даги терактларни унутишга йўл қўймайди — Песков

© Береговая охрана ШвецииМесто утечки газа на газопроводе "Северный поток" в шведской экономической зоне.
Место утечки газа на газопроводе Северный поток в шведской экономической зоне.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2023
Oбуна бўлиш
"Шимолий оқим"даги теракт юзасидан комиссия тузиш таклифи БМТ Хавфсизлик Кенгашида етарлича овоз тўплай олмаган бўлсада, Россия ушбу теракт буюртмачилари ва ижрочиларини аниқлаш учун ҳаракатларини давом эттиради.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Россия “Шимолий оқим” газ қувурида уюштирилган портлашлар бўйича холис халқаро тергов ўтказилиши учун барча имкониятларни ишга солишда давом этади, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. РИА Новости хабарига асосан.
"Биз барча манфаатдор томонлар, мижозлар ва ижрочиларга ойдинлик кирита оладиган холис текширувдан манфаатдор бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз. Биз буни ўта муҳим деб биламиз. Бизнинг БМТдаги ташаббусимиз ўтмаганидан афсусдамиз. Лекин Россия бу мавзуни унутишга йўл қўймайди”, — деди Кремль матбуот котиби.
Бир кун аввал БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳодисани текшириш учун махсус комиссия тузиш бўйича Россия резолюцияси лойиҳасини қабул қилмаган эди. Ҳужжатга Кенгашнинг 15 аъзосидан фақат Россия, Хитой ва Бразилия овоз берган. Қолган давлатлар бетараф мақомида қолган, ҳеч ким қарши овоз бермаган.
Ушбу овоз беришдан сўнг ХХР Хавфсизлик кенгаши комиссия тузиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилмаганидан афсусда эканини маълум қилди.
Хитойнинг БМТдаги вакили ўринбосарининг айтишича, газ қувурларига қилинган теракт нафақат Европа, балки бутун дунё хавфсизлигига таъсир кўрсатмоқда, шунинг учун имкон қадар тезроқ тергов ўтказиш керак.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг сентябрь ойида Россиянинг Европага газ етказиб берувчи иккита газ қувури – “Шимолий оқим” ва “Шимолий оқим 2” портлатилган эди. Германия, Дания ва Швеция мақсадли диверсияни истисно қилмади. Владимир Путин бу ҳодисани “ошкора террор ҳужуми” деб атаган эди.

Пулицер мукофоти совриндори журналист Сеймур Хершнинг сўзларига кўра, АҚШ ушбу диверсияни НАТОдаги иттифоқчилари ёрдамида амалга оширган: ўтган ёзда бўлиб ўтган "Baltops" ҳарбий машғулотлари чоғида америкалик ғаввослар газ қувурларини миналашган, уч ойдан кейин эса норвегияликлар портловчи мосламаларни ишга туширишган.

Март ойи бошида "The New York Times" разведка маълумотларига кўра, "Шимолий оқим"га ҳужум ортида қандайдир украинапараст гуруҳ тургани ва расмий Киев унинг режалари ҳақида ҳеч нарса билмаслигини ёзган эди. Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков бундай нашрларни эътиборни чалғитишга қаратилган уйдирма деб атаган эди.
Янгиликлар лентаси
0