Финлар НАТОга қўшилишдан хавотирга тушмоқда

© Sputnik / СтрингерФлаги США, Финляндии, Швеции и НАТО (слева направо)
Флаги США, Финляндии, Швеции и НАТО (слева направо) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2023
Oбуна бўлиш
Венгрия депутати: Финлар НАТОга аъзо бўлгандан кейин АҚШ улардан Россияга қарши фойдаланиши мумкинлигидан хавотирда.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Финляндия фуқаролари мамлакат НАТОга аъзо бўлгандан кейин АҚШ уларнинг ҳудуди ва аскарларидан Россияга қарши мақсадларда фойдаланишни бошлашидан хавотирга тушмоқда. Бу ҳақида Венгрия парламентидаги ҳукмрон фракция раҳбари Мате Кочиш ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилди. РИА Новости хабарига асосан.
Венгрия парламенти душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда Финляндиянинг НАТОга аъзолигини ратификация қилиш учун овоз берди.

“Дам олиш кунлари мен Финляндиядан кўплаб электрон хатлар олдим, уларда кўплаб сиёсатчилар ва фуқаролар ўз мамлакатларининг НАТОга қўшилишидан хавотир билдиришди. <...> Улар Финляндияга қўшилгандан кейин ҳам бетараф тинч давлат бўлиб қолмаслигидан қўрқишди, чунки уларнинг Россия билан узунлиги 1300 километрга бўлган чегараси қуролли можаролар ўчоғига айланиши мумкин”, — деб ёзади Кочиш.

"Улар, шунингдек, АҚШ Финляндия ҳудуди ва аскарларидан ўзининг Россияга қарши мақсадларда фойдаланишни бошлашидан қўрқишмоқда", - деди у.
Кочишнинг сўзларига кўра, унинг Финлядия фуқаролари Венгрия парламентининг ҳукмрон фракцияси раҳбари сифатида ундан мамлакатнинг ҳарбий блокка қўшилишига ҳисса қўшмасликни сўрашган ва Финляндиянинг ўзида бу масала бўйича референдум ўтказилмаганидан норозилик билдирган.

"Бу кўплаб Финляндия фуқароларини ҳақли равишда ташвишга соладиган жиддий даъволар. Бизнинг тушунишимизча, барча муҳим масалалар бўйича одамларнинг фикрини сўраш тўғри бўларди. Биз билдирилган хавотирларни тушунамиз ва ҳатто улар билан қисман рози бўламиз, лекин уларни муҳокама қилиш учун жуда кеч”, — деб ёзади Кочиш.

Швеция ва Финляндия ўтган май ойида Украина можароси фонида НАТОга аъзо бўлишга қарор қилишди. Уларнинг аризалари альянснинг 30 та давлатидан 28 таси томонидан маъқулланган - Венгрия ва Туркиядан ташқари. Анқара қўшилишнинг ратификация қилинишини Стокголм ва Хелсинки томонидан мамлакатлар ёзда имзолаган уч томонлама меморандумда қайд этилган мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлайди.
Хусусан, Туркия Швеция ва Финляндиядан Курдистон ишчилар партиясини қўллаб-қувватлашни тўхтатишни ва турк расмийлари терроризмга алоқадор деб ҳисоблаган фаолларни экстрадиция қилишни талаб қилмоқда.
Февраль ойида Анқара ва Стокголм ўртасидаги муносабатлар Швецияда Туркияга қарши амалга оширилган ҳаракатлар, жумладан, Қуръоннинг ёқиб юборилиши туфайли мураккаблашган. Ушбу фонда Швециянинг НАТОга кириш жараёни тўхтатилиши керак эди. Шу билан бирга, Туркия расмийларининг Финляндияга нисбатан ҳеч қандай шикояти йўқ.
Янгиликлар лентаси
0