Артёмовск ва Авдеевка — демилитаризациянинг асосий нуқталари

© AP Photo / LibkosВид города Артемовска. Архивное фото
Вид города Артемовска. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.03.2023
Oбуна бўлиш
Рус қўшинлари “Бахмут қалъаси” ва Авдеевка мустаҳкамланган ҳудудида Украина Қуролли кучларини мустаҳкам қуршовга олмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Юқори шиддатли жанговар ҳаракатлар – Киев режимида нацизмни йўқотишнинг мақбул кўринишидир. Шу сабабли, Артёмовск ва Авдеевка Россия махсус ҳарбий операция (МҲО) харитасида географик нуқта эмас, балки Украина армияси ва НАТОнинг ҳарбий салоҳиятини самарали йўқ қилиш учун стратегия ва назорат нуқталари ҳисобланади. Рус қўшинлари “Бахмут қалъаси” ва Авдеевка мустаҳкамланган ҳудудида душман қўшинларини маҳкам қуршовга олмоқда.

“Вагнер” ҳужум отрядлари бир неча йўналишда Артёмовск марказига ишонч билан ҳаракат қилмоқда. Ҳар бир бино ва ҳар бир квартал тозаланмоқда. Кеча “мусиқачилар” Артёмовск металл қайта ишлаш заводининг ҳудудини тўлиқ назоратга олишди. Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский бу цехларнинг бирида мукофотлар топширган эди. Бахмут-1 темир йўл станцияси яқинида ҳам Россия назорати кенгайтирилди.

Ҳужум бўлинмаларининг ҳаракатлари "Солнцепёк" оғир ўтсочар тизимлар экипажлари томонидан қўллаб-қувватланди, ҳужум нуқталарида чуқур бошпаналарда яширинган душманга термобарик ракеталар билан зарба берилди. Артиллериячилар ва снайперлар ҳам УҚК позициялари бўйилаб ишламоқда. “Бахмут қалъаси”ни ғарбдан очишга уринишлар — Россия авиацияси ва қуруқликдаги қўшинлар томонидан бартараф қилинмоқда. “Вагнер” гуруҳи ва Мудофаа вазирлиги қўшинлари орасида ўзаро ҳамкорлик мукаммал ўрнатилган ва Артёмовск яқинидаги Россия қўшинлари яхлит ҳаракат қилмоқда.

УҚК Бош қўмондони Валерий Залужний умидсизликка тушиб, Лондондаги мураббийларига Бахмутдаги оғир вазият ҳақида хабар берди. Ундан 50 км жанубда, “Бахмут ҳикояси”ни Авдеевка ҳам такрорламоқда. Киев ҳукумати у ерга кўнгиллилар, журналистлар ва умуман барча тинч аҳоли вакилларига киришни тақиқлаб қўйган. Шаҳарда қолган Украина корхоналарини эвакуация қилиш бошланди, мобил алоқа чекланмоқда. ДХР маъмурияти маълумотларига кўра, УҚКнинг Авдеевка мустаҳкамланган ҳудуди “оператив қуршов”га олинишига оз қолди.

Ҳаво разведкаси, батареяга қарши самарали радар жанги, рус артиллерияси босими — украиналик тўпчиларни тўқнашув чизиғидан сиқиб чиқаришга имкон берди. УҚКнинг олдинги позицияларида фақат тор-мор қилинган Америка М777 гаубицалари, Чехословакия РМ-70 Vampire ва Совет даврида ишлаб чиқилган “Градлар” қолди.
Россия Аэрокосмик кучлари 50 км масофадан туриб нишонга урадиган юқори аниқликдаги ва 1500 кг дан ортиқ оғирликдаги ҳаво бомбаси билан Авдеевка мустаҳкамланган ҳудудига зарба бермоқда.

Кеча Британия ОАВ Артёмовск учун жангларда ҳар куни 200 га яқин украиналик аскарлар ҳалок бўлаётгани ҳақида хабар беришди. ЛХР маъмурияти маълумотларига кўра, 20-26 март кунлари давомида Киев режими Артёмовск яқинида 1500 аскарини йўқотган. РФ Мудофаа вазирлиги ўтган кун давомида МҲО ҳудудида 620 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар ҳалок бўлганини маълум қилди.

Россия ҳаво ҳужуми натижасида вайрон қилинган УҚК нинг мустаҳкамланган ҳудуди ҳақида нашр қилинган видео чет эллик ёлланма аскарларнинг сони ҳақида маълумот беради – ҳамма жойда Польша ва Грузия байроқлари тикилган кийимларда ўликлар ётибди (Польша армиясидан “нафақадагилар” ва "Georgia national legion" аъзолари). Статистиканинг ҳеч қайси варианти УҚКга муваффақиятли қарши ҳужумни ваъда қилмаяпти, аммо қўғирчоқ Киев режими бундай йўқотишларни ҳисобга олмайди.

Ғарб мураббийлари Украина армиясини оммавий ўз жонига қасд қилиш учун эскирган зирҳли техникалар ва минимал ўқ-дорилар билан таъминлаган ҳолда “охирги ва ҳал қилувчи жангга” юбормоқда. УҚКнинг тайёр бригадалари ҳали ҳам антиқа М1224 зирҳли техникада ҳаракатланадиган Ғарбнинг "Bradley" ва "Marder" пиёда жанговар машиналарининг келишини кутишмоқда.

Украина экипажлари билан 1000 километрлик алоқа чизиғида ваъда қилинган 14 та Британиянинг "Challenger-2" танкларининг жанговар кучи фақат таажжубга солиши ёки қадимги Рим давридан гладиаторлар жанги билан боғлиқлик вужудга келтириши мумкин–ҳатто тўпламда 20 та "Bulldog" зирҳли транспортёрлари ва 30 та AS-90 ўзиюрар қурол ўрнатгичлари бўлса ҳам.
НАТОнинг бир неча ўнлаб, эҳтимол юзлаб эски “Леопардлари” ва “Абрамс” нинг етказиб берилиши ҳам Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида (ҲҲТ) Россия Қуролли Кучларининг стратегик устунлигини ўзгартира олмайди. Россия танклар сони бўйича дунёда биринчи ўринда туради – 12 мингдан ортиқ ва 2023 йилда у дунёдаги 1500 та энг яхши Т-90М “Прорив” ва Т-14 “Армата” танкларини ишлаб чиқаради. Албатта, йилига бир неча миллион артиллерия снарядларини ишлаб чиқариш Россия мудофаа саноати учун муаммо эмас. Бу АҚШ ва НАТОнинг қўлидан келмайди – бутун Ғарб ҳарбий-саноат мажмуасининг ҳозирги ҳолатида, ҳатто "Washington Post" буни “қурол ишлаб чиқариш бўйича склеротик қобилиятсизлик” деб атади.

Доллар ва еврода Киевга “донор давлатлар” (РФнинг душманлари) томонидан берилган ҳарбий ёрдам гўё барқарордек кўринади, аммо авиация ва оғир зирҳли техникаларнинг етишмаслиги, Украина артиллериясида “снаряд очлиги” ва ҳужум даражаси устунлиги – камроқ қуруқ ўй-хаёлларни қолдирмоқда.

АҚШ ва НАТО сиёсатчилари ва стратеглари эндиликда ўтган йилги “жанг майдонида Россия устидан ғалаба қозониш” ҳақидаги бемаъни фикрларини нашр қилмаяпти, улар Киев назорат қиладиган ҳудуд аҳолисини РФ томонидан босқичма-босқич йўқ қилиш ва радикал сафарбарликни “заифлаштириш”га ҳам рози. Бу арзон ва мақбул вариант. Шунингдек, америкача фикр юритганда бу фойдали ҳам, чунки тарихнинг янги босқичида бу одамлар Россияга қайтишлари ва шу билан ўз позицияларини мустаҳкамлашлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0