"Wildberries" ўзбекистонлик тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказади

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишВладелица интернет-магазина Wildberries Т. Бакальчук стала второй женщиной-миллиардером в России
Владелица интернет-магазина Wildberries Т. Бакальчук стала второй женщиной-миллиардером в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2023
Oбуна бўлиш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси кўмагида ташкил этилган учрашувларда Ўзбекистондан 80 га яқин компания иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. 27-28 март кунлари Тошкентда Россиянинг "Wildberries" маркетплейси вакиллари ўзбекистонлик тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси кўмагида ташкил этилган учрашувларда Ўзбекистондан 80 га яқин компания иштирок этади.
Вазирликнинг Sputnik мухбирига хабар беришича, вазирлик ва Россия ритейлер компанияси Ўзбекистонда Савдо-логистика марказини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича йўл харитасини имзолади.
Ушбу дастур доирасида компания вакиллари ўзбекистонлик тадбиркорлар учун маркетплейсда ишлаш бўйича маҳорат дарси ўтказади.
“Wildberries” - Россиянинг универсал форматдаги энг йирик онлайн гипермаркети. Бозорда кийим-кечак, пойабзал, электроника, болалар ва уй-рўзғор буюмлари ва ҳатто озиқ-овқат маҳсулотлари, косметика ва бошқа товарлар сотилади. “Wildberries” товарларни сотиш хизмати Ўзбекистонда 2022 йил февраль ойида ишлай бошлаган.
Янгиликлар лентаси
0