Тошкентда баҳорги мавсумда иссиқ сув 5 кунга ўчирилмаслиги маълум бўлди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишВодопроводный кран
Водопроводный кран - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, сувнинг ўчирилиши кварталлар бўйича амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Жорий йил баҳорда Тошкентда иссиқ сувни 5 кунга ўчириш режалаштирилмаяпти. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” матбуот хизмати хабар берди.

“Иссиқлик тармоқларининг гидравлик синовлари кейинроқ бошланади. Бунда сувнинг ўчирилиши бутун шаҳарда бир вақтни ўзида эмас, балки кварталлар бўйича амалга оширилади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бундай ёндашув ўтказиладиган синовлар сифатини оширади. Мутахассисларнинг эътибори иссиқлик тармоғининг кичик бир қисмига қаратилади, яъни текшириш батафсилроқ бўлиб, кўпроқ нуқсонларни аниқлайди.
Янгиликлар лентаси
0