“Тошкент – Андижон – Тошкент” йўналишида қўшимча поезд қатновлари қўйилди

© Ўзбекистон темир йўллариПоезд. Иллюстративное фото
Поезд. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2023
Oбуна бўлиш
6, 13, 20, 27 апрель кунлари 60/59-сонли “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча рейслар ҳаракати йўлга қўйилди/
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Жорий йилнинг 6, 13, 20, 27 апрель кунлари 60/59-сонли “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида қўшимча 4 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Поезд амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади:
60-сонли “Тошкент — Андижон” йўналиши, Тошкент 07:55 — Андижон 13:56;
59-сонли “Андижон — Тошкент” йўналиши, Андижон 15:55 — Тошкент 21:45.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0