Ўзбекистонлик дзюдочилар Тбилиси “Катта дубулға” турнирини учта медал билан якунлади

© Миллий олимпия қўмитасиЎзбекистонлик дзюдочилар Тбилиси “Катта дубулға” турнирини учта медал билан якунлади
Ўзбекистонлик дзюдочилар Тбилиси “Катта дубулға” турнирини учта медал билан якунлади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2023
Oбуна бўлиш
Мусобақанинг охирги кунида 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида ўзбекистонлик Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медалини қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Грузия пойтахтида дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси учта медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Мусобақанинг охирги кунида 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида ўзбекистонлик Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медалини қўлга киритди. Спортчи учинчи ўрин учун кечган баҳсда словакиялик Мариус Физелдан устун келди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача турнир давомида Диёра Келдиёрова (-52 кг) олтин, Обидхон Нўмонов (-73 кг) кумуш медали билан тақдирланган эди.
Янгиликлар лентаси
0