Ўзбекистонлик боксчилар Бишкекдаги турнирда иккита олтин медалга эга чиқди

© Миллий олимпия қўмитаси Мамлакат биринчилигида энг кучли боксчилар аниқланди
Мамлакат биринчилигида энг кучли боксчилар аниқланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2023
Oбуна бўлиш
Халқаро мусобақада 10 га яқин жамоа иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. 21-25 март кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Собиқ Иттифоқ қаҳрамони Дуйшенкул Шопоков хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик боксчилар иккита олтин медалга эга чиқди.
Халқаро мусобақада 10 га яқин жамоа иштирок этди.
Мусобақа якунига кўра, совриндор бўлган ўзбекистонлик боксчилар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:
Олтин:
-60 кг: Миркомил Саидохунов;
-67 кг: Жавлонбек Йўлдошев.
Кумуш:
-51 кг: Абдумажид Маннопов;
-54 кг: Хўжаназар Нортожиев;
-57 кг: Санжарбек Ваҳобов;
-63 кг: Фарёзбек Ҳакимов;
-86 кг: Самандар Жалолов.
Бронза:
-60 кг: Раҳматилло Тошпўлатов;
-60 кг: Аюбхон Бахтиёров;
-63 кг: Лазизбек Фаттоев;
-67 кг: Илёсбек Мамадисмоилов;
-71 кг: Сардор Абдумуталиев;
-80 кг: Шоядбек Холдоров;
-92 кг: Нурмуҳаммад Аҳмедов;
-92 кг: Нусрат Тоҳиров.
Янгиликлар лентаси
0