https://sputniknews.uz/20230327/ozbek-ertaklari-koreys-tiliga-tarjima-qilindi-33250126.html
Ўзбек эртаклари корейс тилига таржима қилинди
Ўзбек эртаклари корейс тилига таржима қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Таржима қилинган ўзбек эртаклари Самарқанд ҳақида тасаввурга эга бўлишга имкон яратади.
2023-03-27T14:26+0500
2023-03-27T14:26+0500
2023-03-27T15:36+0500
маданият
жанубий корея
самарқанд
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1b/33246954_0:52:561:368_1920x0_80_0_0_5ab8c5d0757dd2cf100e4a01c49875b6.jpg
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Жанубий Кореялик болалар учун ўзбек эртаклари корейс тилига таржима қилинди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Таъкидланишича, “Шарқ гавҳари – Самарқанд”, “Менинг булут дўстим”, “Нортой ва қорбобо”, “Маккорнинг ҳийласи”, “Кичкина мусиқачи” эртаклари корейс тилига таржима қилинган.Осиё маданият маркази (Asia Culture Center, ACC) халқаро маданият ва санъат алмашинуви маркази бўлиб, 2015 йил ноябрь ойидан бошлаб ўз фаолиятини юритиб келмоқда.Таржима қилинган ўзбек эртаклари Самарқанд ва унинг Шарқ ва Ғарб мамлакатлари ўртасидаги савдо-сотиқ ва маданий алоқаларга қўшган ҳиссаси ҳақида тасаввурга эга бўлишга имкон яратади.Шунингдек Регистон майдони, Самарқанд ҳунармандчилик дурдоналари, шойи газламалари ва “Афросиёб” электропоезди ҳақида маълумотлар матн ва ёрқин расмлар орқали ифода этилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1b/33246954_1:0:560:419_1920x0_80_0_0_28528514f07d9a5b69a83f6ec7126443.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон жанубий корея самарқанд
ўзбекистон жанубий корея самарқанд
Ўзбек эртаклари корейс тилига таржима қилинди
14:26 27.03.2023 (янгиланди: 15:36 27.03.2023) Таржима қилинган ўзбек эртаклари Самарқанд ҳақида тасаввурга эга бўлишга имкон яратади.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Жанубий Кореялик болалар учун ўзбек эртаклари корейс тилига таржима қилинди. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Таъкидланишича, “Шарқ гавҳари – Самарқанд”, “Менинг булут дўстим”, “Нортой ва қорбобо”, “Маккорнинг ҳийласи”, “Кичкина мусиқачи” эртаклари корейс тилига таржима қилинган.
Ушбу лойиҳа ўзбек халқининг маданияти, миллий урф-одатлари ва анъаналарини хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш мақсадида Корея Республикаси маданият, спорт ва туризм вазирлиги ҳузуридаги Осиё маданият маркази кўмагида амалга оширилган.
Осиё маданият маркази (Asia Culture Center, ACC) халқаро маданият ва санъат алмашинуви маркази бўлиб, 2015 йил ноябрь ойидан бошлаб ўз фаолиятини юритиб келмоқда.
Таржима қилинган ўзбек эртаклари Самарқанд ва унинг Шарқ ва Ғарб мамлакатлари ўртасидаги савдо-сотиқ ва маданий алоқаларга қўшган ҳиссаси ҳақида тасаввурга эга бўлишга имкон яратади.
Шунингдек Регистон майдони, Самарқанд ҳунармандчилик дурдоналари, шойи газламалари ва “Афросиёб” электропоезди ҳақида маълумотлар матн ва ёрқин расмлар орқали ифода этилган.