https://sputniknews.uz/20230327/mirziyoev-misr-prezidenti-bilan-qongiroqlashdi-etakchilar-nimalarni-muhokama-qilishdi-33261317.html
Мирзиёев Миср президенти билан қўнғироқлашди: етакчилар нималарни муҳокама қилишди
Мирзиёев Миср президенти билан қўнғироқлашди: етакчилар нималарни муҳокама қилишди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Миср етакчилари суҳбат чоғида олий даражадаги келишувлар ижросини муҳокама қилишди. 27.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-27T17:24+0500
2023-03-27T17:24+0500
2023-03-27T17:24+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
миср
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27005144_239:234:1050:690_1920x0_80_0_0_3bac22fdf75fe935249a8312c531b37b.jpg
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан телефон орқали мулоқот қилди.Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, икки давлат етакчилари суҳбат чоғида олий даражада эришилган келишувлар ижросининг таҳлилини батафсил кўриб чиқишган.Мирзиёев ва ас-Сиси икки мамлакат етакчи компанияларининг энергетика, тоғ-кон, чарм ва заргарлик тармоқлари, соғлиқни сақлаш ва телекоммуникация соҳалари каби йўналишларда аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратишган.Қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун фаол мулоқотларни давом эттириш ва қулай шароитларни шакллантириш муҳимлиги қайд этилди.Шу мақсадда икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш зарурлиги таъкидланди.Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 20-21 февраль кунлари расмий ташриф билан Мисрда бўлди. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Миср биргаликда “яшил” энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, икки давлатни боғловчи мақбул транспорт йўналишларини ишлаб чиқиш, эркин иқтисодий зоналар имкониятларидан фойдаланиш ва тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйишга келишиб олди.
миср
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27005144_283:236:976:756_1920x0_80_0_0_a524b07652c87a8086902990ce52d462.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, миср, ўзбекистон
сиёсат, шавкат мирзиёев, миср, ўзбекистон
Мирзиёев Миср президенти билан қўнғироқлашди: етакчилар нималарни муҳокама қилишди
Ўзбекистон ва Миср етакчилари суҳбат чоғида олий даражадаги келишувлар ижросини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати
хабарига кўра, икки давлат етакчилари суҳбат чоғида олий даражада эришилган келишувлар ижросининг таҳлилини батафсил кўриб чиқишган.
Мирзиёев ва ас-Сиси икки мамлакат етакчи компанияларининг энергетика, тоғ-кон, чарм ва заргарлик тармоқлари, соғлиқни сақлаш ва телекоммуникация соҳалари каби йўналишларда аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратишган.
Қўшма лойиҳаларни самарали амалга ошириш учун фаол мулоқотларни давом эттириш ва қулай шароитларни шакллантириш муҳимлиги қайд этилди.
Шу мақсадда икки томонлама Ҳукуматлараро комиссия ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш зарурлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 20-21 февраль кунлари расмий ташриф билан Мисрда
бўлди. Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Миср биргаликда “яшил” энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, икки давлатни боғловчи мақбул транспорт йўналишларини ишлаб чиқиш, эркин иқтисодий зоналар имкониятларидан фойдаланиш ва тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйишга
келишиб олди.