Имом махсус операция ҳудудидан мусулмонларни Рамазон билан табриклади — видео

Oбуна бўлиш
Қисман сафарбарлик доирасида чақирилган имом мусулмонларни Рамазон ойи кириб келиши билан табриклади.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Қисман сафарбарлик доирасида чақирилган имом Запорожье йўналишидаги илғор позициялардан келган мусулмонларни муқаддас Рамазон ойи келиши билан табриклади.

"Барча мусулмонларни Рамазон билан табриклайман. Ушбу муқаддас ойнинг ҳар бир куни эзгу ишларга, эзгу ниятларга бой бўлсин. Хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, оилаларингизга файзу барака, яқинлар ва дўстларингизга эзгулик тилаймиз!" - деди имом.

Рамазон тақвими 2023 — саҳарлик ва ифторлик вақтлари
"Барча мусулмон аҳлини кириб келаётган муқаддас Рамазон ойи билан табриклайман. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, ишларингизга омад тилайман. Бизга эса ғалаба ва тезроқ уйга қайтиш насиб этсин", - деди жангчилардан бири.
Мусулмон аскарлар ушбу табрик сўзларини Запорожье вилоятида бўлиб ўтаётган ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидан юборишган. Улар Россия ва Бошқирдистон байроқлари ёнида туриб сўзлашган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда бу йил Рамазон ойи 23 март кунидан бошланган эди. 2023 йилги Рамазон тақвими билан батафсил қуйида танишиш мумкин.
Рамазон 2023

2023 йилда Ўзбекистонда муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келди. Бу ҳақида ЎМИ Уламолар кенгаши астрономик маълумотларга таянган ҳолда 21 март куни эълон қилган эди. Шунингдек, 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси эса Лайлатул қадр кечаси бўлиши ва 21 апрель - Рамазон ҳайити куни деб эълон қилинган.

Ўзбекистон шаҳарлари учун саҳарлик ва ифторлик вақтлари акс этган 2023 йил Рамазон тақвими билан қуйида танишинг.

Янгиликлар лентаси
0