Ғарб молиясининг жон талвасаси кутилмаганда бошланди

© AP Photo / LM OteroДолларовые банкноты в Бюро гравировки и печати в Форт-Уэрте. Архивное фото
Долларовые банкноты в Бюро гравировки и печати в Форт-Уэрте. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.03.2023
Oбуна бўлиш
"Дунёнинг янги геосиёсий қутбларга бўлиниши хавфи — улар ўртасида иқтисодий ва шафқатсиз рақобатга олиб келади”, дея таъкидламоқда ХВЖ раҳбари Кристалина Георгиева.
ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) раҳбари оғир вазиятга шама қилди. Ноаниқлик сақланиб қолмоқда, “жуда юқори даражада”, чунки “дунёнинг урушаётган янги геосиёсий қисмларга бўлиниши хавфи улар ўртасида иқтисодий ва шафқатсиз рақобатга олиб келади”, дея таъкидлади Кристалина Георгиева. Шубҳасиз, “қашшоқлик ҳаммага таъсир қилади”.
ХВЖ раҳбарининг сўзлари билан Макрон ва Шольцнинг икки кун аввал “Европа банклари ва Европа молия тизимининг барқарорлиги” ҳақидаги сўзлари ўртасидаги қарама-қаршилик жуда ҳайратланарли даражада. Германия канцлери ва Франция президентидан барқарорлик ҳақидаги сўзларни деярли суғуриб олишга тўғри келди, чунки айнан ўша куни "Deutsche Bank" акциялари нархи ёруғлик тезлигида пасга қулади. Герр Олаф "Ҳаммаси яхши, ажойиб, гўзал маркиза", дея куйлаётан бир пайтда Меркел даврида Молия вазирлигининг раҳбари бўлган Шольц, “даромадли банк” (бу унинг ибораси) бор будини – капиталлашувдан тортиб инвесторлар ишончигача йўқотди.

Макрон – ҳам молия оламида бегона эмас – у ҳам Шольц каби қўшиқ куйлашга қарор қилди. Умуман олганда, ҳаммаси жойида, хавотир олманг, дея ишонтирмоқчи бўлди жамоатчиликни Франция раҳбари.

Бироқ, Америка банклари билан деярли чамбарчас боғлиқ бўлган Европа ва Швейцария молия тизимида улкан тўлқинлар пайдо бўлмоқда. Инфляция чархпалаги қанчалик тез айланса ушбу тўлиқнлар баландлиги шунчалик юқори бўлади. Европа Марказий банки вазиятни жиловлаш учун ҳаммага “арзон пуллар” (кредитлар бўйича минимал фоиз ставкалари) даври тугаганини билдириши керак. Ҳукуматлар иқтисодга истаганида миллиардларни сарф қилиш даври тугади ва энди эртанги кун қандай ўтказиш ҳақида ўйлаш керак бўлади.
Янги режаларни эса, йирик Россия бозори ва энергия ресурслари ва хом ашёси йўқлиги шароитида тузиш керак бўлади. Россия истеъмол бозори анча йирик эди, у Европадан кўп нарса харид қиларди, аксарият сифатли ва қиммат маҳсулотлар. Европаликлар шоша-пиша санкциялар чеклови киритмоқчи бўлганда айрим банкирлар тўхтатмоқчи бўлишди, лекин буни катталар эшитмади. Дарвоқе улар орасида Deutsche Bank директори ҳам бор эди. Узоқни кўра билмайдиган европалик молиячилар молия ҳисоботи омон бўлса иқтисод барқарор бўлади ва инқироз ҳеч қанчон етиб келмайди деб ўйлашган эди. Лекин пул-кредит тизими бошқа қонунлар асосида яшайди ва бугунги вазиятда у иқтисодга кучли "шапалоқлар" тушира бошлади.
ЕИга аъзо бўлмаган Швейцария "Credit Suisse"ни сақлаб қолиш учун тахминан 50 миллиард франк сарфлашга мажбур бўлди. Таққослаш учун, Алп конфедерациясининг ялпи ички маҳсулоти 800 миллиард франкни ташкил қилади. Берн домино эффектининг олдини олиш учун "Credit Suisse"ни бошқа банк – USB зиммасига илиб юклади. "Credit Suisse" бухгалтерия ҳисобига саккиз йилдан бери ишониб бўлмаслигини ҳамма биларди. Инвестицион менежер Патрис Лескодрон юз миллионлаб мижозларнинг (жумладан, бой русларнинг) пулларини ўғирлаган. Ҳисоботларни фотошоп ёрдамида сохталаштирган, рақамларни чизган, "Credit Suisse" эса ҳаммасига кўз юмиб келган. Лескодрон судланди (фақат ўғирликнинг ўзини исботлашга муваффақ бўлишди, аммо банк раҳбарияти жазодан қутулиб қолди) ва қамоққа жўнатилди.

Ишлаб чиқариш пасайиб, инфляция кўтарилганда, таназзул бошланганда, ишсизлик меҳнат бозорини қамраб олганида, жумладан, нафақат ўрта бўғин ишчилари(кук кўйлаклар), балки юқори маошли (оқ ёқалар) ҳам, ҳукуматлар учун буларнинг барчаси чивин чаққандек ҳам бўлмайди. Улар буни “иқтисоднинг даврийлиги" билан изоҳлашади ва инқироздан кейин “дарҳол ўсиш кузатишини” таъкидлашади.

Аммо банклар чайқалишни бошласа - бу глобалистлар учун жиддий огоҳлантириш белгисидир. Маъноси, агар қисқа вақт ичида ҳисоб рақамлари тўлдирилмаса узоқ йиллар давомида “оғир меҳнат билан жамланган” бойликлар бир зумда йўқ бўлади. Шольц ва Макроннинг Брюсселдаги “психотерапияси” айнан шу ҳақида. Инвесторларни тинчлантириш учун. Буларнинг барчаси ишонч қолдиқларини сақлаб қолиш, инвесторлар облигация ва акцияларни сотиб олишни давом эттириши, бухгалтерия китобларини очишни талаб қилмасликлари ва мустақил аудит ўтказмасликлари учун.
Аммо инвесторлар ҳам аҳмоқ эмас, агар айланма асосий захира валюталарида сақланаётган банклар чайқалишни бошлаган бўлса, ўз активларни аста-секин ва эҳтиёткорлик билан ҳукумат молиявий вазиятни назорат остида ушлаб турадиган жойга ўтказиш яхшироқ эканини тушунишади.
Биргина "Lehman Brothers" банкининг банкротлиги 15 йил олдин фақат Ер шари миқёсидаги инқирозга олиб келган эди. Агар учта, тўртта, бешта банк таназзулга учраса нима бўлади? Унинг устига ҳозирги геосиёсий қарама-қаршилик шароитида? Бир нарса аниқ – охират нафақат Ғарбнинг сиёсий тизимига, балки у турган молиявий пойдеворга ҳам етиб келган. Унинг жон талвасаси эса азобли бўлади.
Янгиликлар лентаси
0