Январь-февраль ойларида нечта электромобиль импорт қилинди?

© Depositphotos.com / NewAfricaЗарядка электрокаров
Зарядка электрокаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2023
Oбуна бўлиш
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 562 тага ошган.
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида 8 та хорижий давлатдан қиймати 26,8 млн AҚШ долларига тенг бўлган 786 дона электромобиль импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотлари дарак бермоқда.
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 562 тага ошган.
Ўзбекистон 2 ойда энг кўп электромобилни Хитойдан (705 та) импорт қилган.
Шунингдек, Гонконг (56 та), Германия (15 та), БАА (5 та), Кореядан (2 та) электромобиллар импорт қилинган.
Маълумот учун, Ўзбекистон 2022 йилда хориждан қиймати 69,8 миллион долларга тенг бўлган 2 180 дона электромобиль импорт қилган.
Янгиликлар лентаси
0