https://sputniknews.uz/20230326/vagner-guruhi-zelenskiy-borgan-artyomovskdagi-zavodni-egalladi-33232122.html
“Вагнер” гуруҳи Зеленский борган Артёмовскдаги заводни эгаллади
“Вагнер” гуруҳи Зеленский борган Артёмовскдаги заводни эгаллади
Sputnik Ўзбекистон
Мухбир цехлардан бирига ташриф буюрган ва “Вагнер” АЗОМнинг бутун ҳудудини назорат қилишига ишонч ҳосил қилган.
2023-03-26T19:20+0500
2023-03-26T19:20+0500
2023-04-05T18:44+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
артёмовск
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/10/32297929_0:0:3037:1708_1920x0_80_0_0_f2f4087b3c95c47fb12431c6e717687d.jpg
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. “Вагнер” гуруҳи жангчилари Артёмовск металлни қайта ишлаш заводи (АЗОМ) цехларини тўлиқ назоратга олди, деб хабар беради РИА Новости мухбири.Мухбир цехлардан бирига ташриф буюрган ва “Вагнер” АЗОМнинг бутун ҳудудини назорат қилишига ишонч ҳосил қилган.Жанг натижасида “Вагнер” гуруҳи жангчилари украиналик аскарни асирга олган, яна бир нечтасини, жумладан, бир офицерни йўқ қилган.Декабрь ойида Владимир Зеленский АЗОМга ташриф буюриб, у ерда украиналик ҳарбийларни тақдирлаш маросимини ўтказганди.АЗОМ — Э. И. Квиринг номидаги собиқ рангли металлургия заводи, у 1954 йилда қурилган. Артёмовскнинг шимолий ҳудудларида катта майдонни эгаллайди.Артёмовск ДХРнинг Киев назорати остидаги қисмида, Горловка шаҳридан шимолда жойлашган. Бу Донбассдаги Украина қўшинлари гуруҳини таъминлаш учун муҳим транспорт марказидир. Шаҳар атрофида олти ойдан ортиқ вақтдан бери шиддатли жанглар давом этмоқда.
украина
артёмовск
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/10/32297929_79:0:2810:2048_1920x0_80_0_0_39afe185284a68ca8ab9088d931fa23f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия украина артемовск
“Вагнер” гуруҳи Зеленский борган Артёмовскдаги заводни эгаллади
19:20 26.03.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023) Мухбир цехлардан бирига ташриф буюрган ва “Вагнер” АЗОМнинг бутун ҳудудини назорат қилишига ишонч ҳосил қилган.
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. “Вагнер” гуруҳи жангчилари Артёмовск металлни қайта ишлаш заводи (АЗОМ) цехларини тўлиқ назоратга олди, деб
хабар беради РИА Новости мухбири.
Мухбир цехлардан бирига ташриф буюрган ва “Вагнер” АЗОМнинг бутун ҳудудини назорат қилишига ишонч ҳосил қилган.
“Биз цехга йўл топишга ҳаракат қилдик, кейин мен бу ўтиш жойини топдим. Сездирмасдан кирдик. Девор ортида душман гуруҳи гаплашаётганини эшитдим. Мен штурмовикка менга яқинлашишни буюрдим ва биз жангга киришдик”, - деди РИА Новости агентлигига ҳужумчи взвод командири.
Жанг натижасида “Вагнер” гуруҳи жангчилари украиналик аскарни асирга олган, яна бир нечтасини, жумладан, бир офицерни йўқ қилган.
Декабрь ойида Владимир Зеленский АЗОМга ташриф буюриб, у ерда украиналик ҳарбийларни тақдирлаш маросимини ўтказганди.
“Мана шу ерда жаноб Зеленский интервью бериб, гўёки ушбу заводни мардонавор ҳимоя қилган ўз ҳарбийларига мукофотлар топширган. Шу ерда улар биргаликда суратга тушишган”, - деди ҳужумчи взвод командири.
АЗОМ — Э. И. Квиринг номидаги собиқ рангли металлургия заводи, у 1954 йилда қурилган. Артёмовскнинг шимолий ҳудудларида катта майдонни эгаллайди.
Артёмовск ДХРнинг Киев назорати остидаги қисмида, Горловка шаҳридан шимолда жойлашган. Бу Донбассдаги Украина қўшинлари гуруҳини таъминлаш учун муҳим транспорт марказидир. Шаҳар атрофида олти ойдан ортиқ вақтдан бери шиддатли жанглар давом этмоқда.