Ўзбекистон ва Қозоғистон санъат олийгоҳлари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

© ЎзАЎзбекистон ва Қозоғистон олийгоҳлари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди
Ўзбекистон ва Қозоғистон олийгоҳлари ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.03.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, мазкур ҳужжат асосида Марказий Осиёдаги ижодий олий таълим муассасалари альянсини тузиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент шаҳридаги филиали ва Қозоғистоннинг Темирбек Жургенов номидаги Қозоғистон миллий санъат академияси ўртасида стратегик ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Филиал директори Элдор Йўлдошевнинг маълум қилишича, Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқовнинг Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган XVI “Евроосиё” халқаро кинофестивалига ташрифи доирасида эришилган ушбу келишув ҳар икки томон учун манфаатлидир.
“Мазкур ҳужжат асосида Марказий Осиёдаги ижодий олий таълим муассасалари альянсини тузиш режалаштирилмоқда. Шу орқали минтақавий ҳамкорлик ва бадиий таълим тармоғини ривожлантириш кўзда тутилган. Таъкидлаш керакки, Темирбек Жургенов номидаги мазкур академия энг яхши таълим муассасаси сифатида Қозоғистон Республикаси президентининг 2001 йил 5 июлдаги фармонига асосан “миллий олийгоҳ” статусига эга”, – деди Йўлдошев.
Аввалроқ Ўзбекистон Қозоғистон билан олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим соҳасида ҳамкорлик қилиши ҳақида хабар берилганди. Бу бўйича “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон президенти қарори қабул қилинган.
Янгиликлар лентаси
0