Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Контакт линзаларини нотўғри ишлатишнинг қандай салбий таъсирлари бор?

Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, агар бемор кундалик линзалардан фойдаланаётган бўлса, улар билан ухлаш асло мумкин эмас.
ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Сўнгги пайтларда кўриш қобилияти пасайган аксарият беморлар орасида юмшоқ контакт линзалари оммалашди. Бироқ мутахассислар ушбу мосламадан тўғри фойдаланмаслик турли хасталикларга сабаб бўлишини таъкидламоқда.
Контакт линзаларини нотўғри ишлатишнинг қандай салбий таъсирлари бор? Ушбу саволга Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси бош шифокори Отабек Икромов жавоб берди.
“Дарҳақиқат, бугунги кунда кўпчилик беморлар кўз равшанлигини таъминлаш учун кўзойнаклардан кўра, юмшоқ контакт линзаларини афзал кўришмоқда. Аммо контакт линзалар тиббий мослама эканини яхши билиши зарур”, - деди шифокор.
Таъкидланишича, агар бемор кундалик линзалардан фойдаланаётган бўлса, улар билан ухлаш асло мумкин эмас. Акс ҳолда кўз шох пардасининг сурункали кислород этишмаслиги каби жиддий асоратлар ривожланиши мумкин.
“Шу сабабли, бемор кунига 12 соатдан зиёд ишлатиш тавсия этилмайдиган линзалар танлаган бўлса, ушбу чекловга риоя қилиши зарур. Бу ҳолат уларни алмаштириш тартибига ҳам тегишли. Масалан, бемор икки ҳафталик мосламадан фойдаланса, бу муддатдан кейин уни янги жуфтлик билан алмаштириши лозим”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур икки ҳафта давомида ундан неча марта фойдаланилгани муҳим эмас. Аксинча муддат блистернинг очилишига қараб ҳисобланади. Яъни, икки ҳафта ичида атиги бир неча марта линзалар ишлатилган бўлса ҳам, муддат тугагач, улар янги жуфтлик билан алмаштирилиши лозим. Чунки бу вақт ичида мослама ўз хусусиятларини йўқотади.
Шунингдек, объективни эҳтиёткорлик билан парвариш қилиш зарур. Кун охирида мослама махсус эритмада ювилиши ва камида 6 соат давомида янги линза суюқлиги идишига жойлаштирилиши керак. Бу вақт ичида линзалар намликни тиклайди ва оқсил ва липид бирикмаларидан бутунлай тозаланади.
“Агар улар бажарилмаса, кўзлардаги яллиғланиш жараёнининг ривожланишига олиб келади. Бу эса кўришнинг тўлиқ йўқолишига қадар жуда жиддий асоратларни келтириб чиқариши ҳеч гап эмас”, - дейилади хабарда.
Айтилишича, шифокор билан бирга намловчи томчиларни танлаш ва бемор қуруқ ҳаво бўлган хонада ёки компьютерда ишласа, уларни кун давомида қўллаш мақсадга мувофиқ.
“Оддий сув ёки туз эритмаси линзаларни парвариш қилиш учун мос эмаслигини унутманг”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, линзаларга эҳтиёткорлик билан ғамхўрлик қилиш, кун давомида улардан ортиқча фойдаланмаслик, энг муҳими, йилига бир марта кўз шифокори текширувидан ўтиб туриш лозимлиги таъкидланган.
Янгиликлар лентаси
0