https://sputniknews.uz/20230325/qashqadaryoda-tibbiy-chaqiriqlarga-eshakda-qatnagan-hamshiraga-orden-berildi--foto-33212380.html
Қашқадарёда тиббий чақириқларга эшакда қатнаган ҳамширага орден берилди — фото
Қашқадарёда тиббий чақириқларга эшакда қатнаган ҳамширага орден берилди — фото
Sputnik Ўзбекистон
Ҳамшира бемор ёрдамга муҳтож бўлганида эшакда етиб боради.
2023-03-25T10:50+0500
2023-03-25T10:50+0500
2023-03-25T10:50+0500
жамият
қашқадарё вилояти
беморлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/19/33212467_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_026d521b2923fcf391e90b95125e35dc.jpg
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Қашқадарёда ҳамшира Холбека Бобоқулова президент фармонига кўра II даражали “Саломатлик” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Аёл Чироқчи марказидан 30 км узоқликда жойлашган тоғли Даштқизилчорва қишлоғида яшайди. Қишлоқ фуқароларининг уйлари бир-биридан 2-3 км узоқликда жойлашган.Ҳамшира ҳеч қандай техникага эга эмаслигини тан олади ва шунинг учун бемор ёрдамга муҳтож бўлганида, у эшакда етиб боради.Таъкидланишича, масъуллар томонидан бир неча йил аввал қишлоққа маҳаллий тиббиёт контейнери ажратилган. Ҳозирда Холбека Бобоқулова мазкур контейнердан фойдаланмоқда.
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/19/33212467_73:0:1210:853_1920x0_80_0_0_80bf75181f7181f13389f546d548b7fa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қашқадарё вилояти беморлар
қашқадарё вилояти беморлар
Қашқадарёда тиббий чақириқларга эшакда қатнаган ҳамширага орден берилди — фото
Ҳамшира бемор ёрдамга муҳтож бўлганида эшакда етиб боради.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Қашқадарёда ҳамшира Холбека Бобоқулова президент фармонига кўра II даражали “Саломатлик” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди. 37 йилдан буён ҳамширалик фаолиятини олиб бораётган 54 ёшли Холбека Бобоқулова беморларнинг олдига эшакда қатнагани билан машҳур.
Аёл Чироқчи марказидан 30 км узоқликда жойлашган тоғли Даштқизилчорва қишлоғида яшайди. Қишлоқ фуқароларининг уйлари бир-биридан 2-3 км узоқликда жойлашган.
Ҳамшира ҳеч қандай техникага эга эмаслигини тан олади ва шунинг учун бемор ёрдамга муҳтож бўлганида, у эшакда етиб боради.
Таъкидланишича, масъуллар томонидан бир неча йил аввал қишлоққа маҳаллий тиббиёт контейнери ажратилган. Ҳозирда Холбека Бобоқулова мазкур контейнердан фойдаланмоқда.