https://sputniknews.uz/20230325/ozbekiston-chegara-zilzila-33224164.html
Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда 250 дан ортиқ зилзила қайд этилган — тафсилотлар
Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда 250 дан ортиқ зилзила қайд этилган — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда сўнги 10 йилда республикада олти маротаба 6-8 балли зилзила содир бўлган. Иқтисодий зарар 84 млрд сўмни ташкил этган.
2023-03-25T19:16+0500
2023-03-25T19:16+0500
2023-03-25T19:16+0500
жамият
ўзбекистон
зилзила
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/11/15420930_0:123:1185:789_1920x0_80_0_0_b9c2169412e43313a6de1d70f5a6c1dd.jpg
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда шу йилнинг январь ойидан бугунги кунгача магнитудаси М= 2.8-6.8 балл бўлган 250 дан ортиқ зилзила қайд этилган. Бу ҳақда АОКАда Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш вазирликлари, Фанлар академияси Сейсмология институти ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан ўтказилган анжуманда маълум қилинди.Айтилишича, сўнги 10 йилда республикада олти маротаба 6-8 балли зилзила содир бўлган. Иқтисодий зарар 84 млрд сўмни ташкил этган. Ўзбекистон геологик жойлашувига кўра, Ўртаер денгизи - Осиё сейсмик камарида жойлашган. 1900 йилдан шу кунга қадар 60 дан ортиқ кучли ва ҳалокатли (магнитудаси 5 дан юқори бўлган) зилзилалар содир бўлган.Сўнги 10 йилда юз берган 6-8 балли олтита зилзилада жами 16 киши қурбон бўлган, 54 киши жабрланган.Сўнгги йилларда Ўзбекистонда содир бўлган энг кучли зилзилалар рўйхати:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0b/11/15420930_0:12:1185:900_1920x0_80_0_0_9acc30d452b281caed7f5ec17f0abd50.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон зилзила
Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда 250 дан ортиқ зилзила қайд этилган — тафсилотлар
Ўзбекистонда сўнги 10 йилда республикада олти маротаба 6-8 балли зилзила содир бўлган. Иқтисодий зарар 84 млрд сўмни ташкил этган.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда шу йилнинг январь ойидан бугунги кунгача магнитудаси М= 2.8-6.8 балл бўлган 250 дан ортиқ зилзила қайд этилган. Бу ҳақда АОКАда Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш вазирликлари, Фанлар академияси Сейсмология институти ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан ўтказилган анжуманда маълум қилинди.
Айтилишича, сўнги 10 йилда республикада олти маротаба 6-8 балли зилзила содир бўлган. Иқтисодий зарар 84 млрд сўмни ташкил этган.
Ўзбекистон геологик жойлашувига кўра, Ўртаер денгизи - Осиё сейсмик камарида жойлашган. 1900 йилдан шу кунга қадар 60 дан ортиқ кучли ва ҳалокатли (магнитудаси 5 дан юқори бўлган) зилзилалар содир бўлган.
Сўнги 10 йилда юз берган 6-8 балли олтита зилзилада жами 16 киши қурбон бўлган, 54 киши жабрланган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда содир бўлган энг кучли зилзилалар рўйхати:
Кон зилзиласи - 2011 йил (8 балл);
️Туябўғиз зилзиласи - 2013 йил (7 балл);
️Маржонбулоқ зилзиласи - 2013 йил (8 балл);
️Китоб ва Бахмал зилзилалари - 2016-2017 йиллар (7 балл);
️Бойсун зилзиласи – 2022 йил (6 балл).