Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган янги дори яратди

© Pexels/Chokniti KhongchumЛаборатория
Лаборатория  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ушбу дорини республиканинг 3 та онкология клиникасига 1,5 минг доллардан етказиб беришни бошлашди.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган янги дори яратди, дея хабар берди ЎзА.
Ушбу дорининг бир дозаси ҳозирда АҚШда 70 000 долларга, Европада эса тахминан 25 000 долларга сотилмоқда. Ўзбекистонда ушбу дорини республиканинг 3 та онкология клиникасига 1,5 минг доллардан етказиб беришни бошлашди.
© ЎзАПрепарат
Препарат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2023
Препарат
Таркиби “лютеций-177” радиоизотопи ва унга бириктирилган простата специфик мембранали “антиген-617” деган оқсил моддасидан иборат.
Ушбу оқсил моддаси “лютеций-177” радиоизотопини организмнинг саратон метастазалари бўлган жойларига етказиб берувчи транспорт воситаси вазифасини бажаради. “Лютеций-177” радиоактив изотопи саратон ўсмалари ичига кириб, ўзининг радиоактив нурлари билан ўсмаларни куйдиради.
Бу нурларнинг ўтиш масофаси 1-2 миллиметрни ташкил қилгани сабабли улар ўсмани ичидан емириб, атрофидаги соғлом тўқималарга зарарли таъсир кўрсатмайди. Бу билан ўсмаларни операциясиз даволаш имкони туғилади.
“Ҳозирги кунда бу дори 4-босқичдаги рак касаллигининг 97-99 фоизгача тузалишини таъминлаяпти. Жаҳондаги тиббиётчилар революцион дорилар қаторига кирувчи бу препаратга “фантастик натижа”, деб баҳо беришяпти”, дейилади хабарда.
Бу дори воситаси “Радиопрепарат” давлат корхонаси ва Радиокимё илмий лабораторияси олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар маҳсули ҳисобланади.
© ЎзАПрепарат
Препарат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2023
Препарат
Фотосуратда танаси саратон метастазлари билан қопланган (чапда) ва 2-3 ой давомида лутетиум-177 ПСМА-617 билан даволашдан сўнг (ўнгда) 4 беморнинг расмлари кўрсатилган.
Янгиликлар лентаси
0