АҚШнинг Суриядаги базалари ракета ҳужумига учради – ОАВ

© Sputnik / Александр Имедашвили / Медиабанкка ўтишАмериканские солдаты
Американские солдаты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.03.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, “Конико”га саккизта ракета учирилган, улар базага ва унинг яқинига қулаган.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Сурия шарқидаги Дайр-аз-Зор вилоятидажойлашган “Омар” ва “Конико” конларидаги АҚШ базалари жума куни кечқурун ракета ҳужумига учради. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
“Америка коалициясининг “Конико” ва “Омар” конларида жойлашган иккита базаси ракета ҳужумига учради”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, “Конико”га саккизта ракета учирилган, улар базага ва унинг яқинига қулаган.
АҚШ қуролли кучлари Суриянинг шимоли ва шимоли-шарқидаги Дайр-аз-Зор, Ал-Ҳасек ва Раққа вилоятларидаги ҳудудларни ноқонуний назорат қилади, бу ерда Суриянинг энг йирик нефть ва газ конлари жойлашган. Расмий Дамашқ бир неча бор АҚШ ҳарбийларининг ўз ҳудудида бўлишини нефтни очиқ ўғирлаш мақсадида ишғол қилиш ва давлат қароқчилиги деб атаган.
Янгиликлар лентаси
0