Украинада мисли кўрилмаган талончилик содир бўлмоқда - Виктор Медведчук дон битими ҳақида
© Sputnik / Стрингер
/ Oбуна бўлиш
Бировга — очлик, бошқага — ўлим ва азоб уқубатлар, ўзларига эса — даромад. Медведчук "Дон битими" ҳақида.
ТОШКЕНТ, 24 мар - Sputnik. Украина мухолифати етакчиси Виктор Медведчукнинг "Дон битими" ҳақидаги мақоласи.
“Ғарб сиёсатчилари Украинадаги жанговар ҳаракатлар яна узоқ давом этади дейишса, бу шунчаки улар бундан пул топаётганини англатади ва "қон савдогарлари" зиёфатни давом эттиришни талаб қилмоқда. Украина қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари банкрот бўлаётган бир пайтда, Ғарб турли воситачилар орқали Украина донидан фойда олмоқда.
Дастлаб, дон битими Африканинг очликдан азоб чекаётган мамлакатларини қутқариш учун мўлжалланган эди. Гўёки уларга ачинаётган аҳоли кўз ёшлари Темза ёки Потомак қирғоқларидан ошиб кетиши мумкиндек эди. Уларнинг айтишича Украинадаги жанговар ҳаракатлар дон савдоси имкониятларини тўхтатиб, қашшоқ мамлакатларда очарчиликни келтириб чиқариши мумкин дейилган эди. Шу билан бирга, Ғарбнинг ўзи бу жанговар ҳаракатларни тугатиш учун ҳеч нарса таклиф қилмаган бўлса-да, улар очликдан фаол равишда фойда кўрмоқда. Мўмай даромад келтирса, нега бу қонли циркни тўхтатиш керак?
Ахир, ҳамма нарса "яхши кетмоқда": бировга — очлик, бошқага — ўлим ва азоб уқубатлар, ўзларига эса — даромад. Ғаллага муҳтож бўлган мамлакатлар рўйхати бор, улар очликдан азоб чекмааётган бўлса ҳам, Украинадан дон сотиб олувчилар рўйхатида. Украина ғалласи билан савдо қилувчи давлатлар, аниқроғи, дон савдоси билан шуғулланадиган компаниялар рўйхатдан ўтган мамлакатлар бор.
Ажабланарлиси шундаки, бу икки рўйхатдаги мамлакатлар бир-бирига мос келмайди. Ва, албатта, савдо қилувчилар рўйхатига анъанавий оффшор компаниялар ва бошқа паст солиқли юрисдикциялар киради. Нега камбағал давлатлар тўғридан-тўғри сотиб олмайдилар? Уларнинг аҳмоқми ёки улар Украина қаерда эканини билишмайдими? Йўқ, сиз шунчаки Украина донини сотиб ололмайсиз. "Дон битими" бунинг учун ихтиро қилинган эмас. Африканинг оч қолган болалари кўз ёшини пеш қилиб тузилган битим, уларга Украинадан тўғридан-тўғри озиқ-овқат сотиб олиш имконини бермайди.
Буғдой учун тўлов, ўта арзон бозордан паст нархларда Швейцария ёки Британия каби бадавлат мамлакатлардан амалга оширилади. Таниқли дон савдогарлари бор ва ажойиб ҳолатлар мавжуд. Мисол учун, дон битими имзоланганидан сўнг атиги 4 кун ўтиб Британия офшорида рўйхатдан ўтган, низом капитали 100 фунт ва мулкдори шунчаки тасодиф туфайли Украина фуқароси бўлган компаниялар ҳам бор. Дон — керакли жойга, пуллар эса — Британияга кетмоқда.
Улар Украинада буғдойни демпинг нархларида - тоннаси учун 198 доллардан (бозордаги ярим нарх) сотиб олишади ва уни дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлардан бири - Бангладешга - тоннаси учун 363 доллардан сотишади. Оддий схема: улар донни камбағаллардан олиб, камбағалларга сотишади ва орада ўзлари бойиб кетишади.
Энди нима учун баъзи мамлакатлар озиқ-овқат таъминотини тўлдиришга муҳтож бўлсада, Украина донини сотиб олишдан бош тортганлиги ажабланарли эмас. Улар молиявий жиҳатдан бундай "демпинг" ни кўтара олмадилар.
Лекин бу ҳаммаси эмас. Ҳатто тўловнинг минимал миқдори ҳам Украинага қайтиб келмаслиги мумкин, чунки бундай "савдогарлар" тўловни амалга ошириш муддати тугамасдан туриб ўз компанияларини ёпишга улгурмоқдалар. Украина дони пули шунчаки Ғарбда йўқолиб кетмоқда.
Қурол, молия ва гуманитар ёрдам етказиб берувчи меҳрибон амаки ниқоби остида Украинада мисли кўрилмаган талончилик содир бўлмоқда. Ўтган йили Украинанинг барча экспорти 44 миллиард долларни ташкил этди. Уларнинг 20 миллиарди офшор орқали ўтган, яъни Украина экспортининг оффшоризацияси - 46%.
Бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Агар Украина ғазнаси ҳамма ташқи ва ички даромадини, валюта тушумлари ва корхоналар солиқларини йиғиб олган тақдирда ҳам — оддий фуқаро учун вазият ўзгармаган бўларди.
Украина ҳозир топаётган ҳамма нарса Ғарб назорати остида, биринчи навбатда, Вашингтонлик жаноблар. Ҳамма нарса чексиз қурол етказиб бериш бўйича қарзлар учун кетади. Ўлчов бирликларида, квадрат метр ёки кубометрда ифодаланган барча ерлар - қора тупроқ ва оддий ҳудудлар - буларнинг барчаси энди украинларга, ҳатто украин олигархларига ёки аслида мавжуд бўлмаган ҳукуматга ҳам тегишли эмас.
Ғалла битими билан боғлиқ ушбу мураккаб "схема"ларнинг ҳаммаси эса - талон-тарож қилиш, бугун ана шундай имкониятга эга бўлганларнинг чўнтагини тўлдиришга уринишдир. Чунки бу вақтинчалик ишчилар "эртага" келмаслиги мумкинлигини тушунишади.
Лекин улар ўзларининг пальма дарахтлари остидаги булутсиз келажаги ҳақида нотўғри орзулар қилишмоқда. Чунки улар бош мижоз учун шунчаки "чиқинди материал"дир. Улар ўз вазифаларини бажарган маврлардир.
Улар қандай қилиб, Украинада уруш ва вайронагарчиликни уюштиргани, ўз халқини қандай талаганининг барчаси ҳақидаги ёзувлар, далиллар ва чеклар Америка ва Британия разведка хизматларининг қўлида. Вақтида келганда улар бунлай сотқинларнинг ҳар биридан қандай қилиб ва неча пул қоқиб олиш мумкинлигини жуда яхши билишади. Тарихда мисоллар жуда кўп бунга.
Шу вақтнинг ўзида омадимиз чопди деб қувонаётган панлар манфаати йўлида тинч Украина фуқаролари қурбон бўлишда давом этмоқда. Ваҳоланки улар ҳам тинч-тотув яшаши, меҳнат қилиши, ўз бола ва набираларни катта қилиши мумкин эди"