Айрим товарларга ноль фоиз бож қўллаш муддати узайтирилди

© unsplash.com/Paul TeysenКонтейнеры импорт
Контейнеры импорт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.03.2023
Oбуна бўлиш
2024 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Айрим истеъмол товарларига нисбатан божхона божи ноль ставкада қўлланилиши узайтирилди. Бу ҳақда президент имзолаган ПФ–41-сонли фармонда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган товарлар рўйхати тасдиқланди.
Товарлар рўйхати:
йогурт; пахта, ивиган сут ёки қаймоқ, қатиқ;
пишлоқ ва твороглар;
янги ёки қуритилган хурмо (финик), анжир, ананас, авокадо, гуава, манго ва мангостин ёки гарсиния;
янги олма, нок ва беҳи;
буғдой ёки жавдардан ташқари ғалла донидан ун;
какао таркибли шоколад ва бошқа тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили бир қатор маҳсулотларга импорт божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2023 йил 1 июлгача узайтирилган эди.
Янгиликлар лентаси
0