https://sputniknews.uz/20230324/shimoliy-koreya-suv-osti-yadroviy-dronni-sinovdan-otkazdi---foto-33189877.html
Шимолий Корея сув ости ядровий дронни синовдан ўтказди - фото
Шимолий Корея сув ости ядровий дронни синовдан ўтказди - фото
Sputnik Ўзбекистон
КХДР янги сув ости аппарати Жанубий Кореянинг исталган портига ва ҳатто АҚШнинг Япония ва Гуамдаги базаларига ҳам зарба бериши мумкин - эксперт. 24.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-24T15:42+0500
2023-03-24T15:42+0500
2023-03-24T15:48+0500
дунёда
шимолий корея
ядро қуроли
ким чен ин
жанубий корея
ақш
япония
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/18/33188971_0:42:900:548_1920x0_80_0_0_85583d53797e4ab3e219c702b34da8c7.jpg
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Шимолий Корея янги сув ости ядро қуроли тизимини синовдан ўтказди, деб хабар бермоқда РИА Новости маҳаллий ОАВлар хабарига асосан.Гап душман ҳарбий-денгиз кучларини йўқ қилиш ва “катта радиоактив тсунами” яратиш учун мўлжалланган жанговар сув ости дронлари ҳақида бормоқда.Шимолий Корея давлат матбуотининг хабар беришича, синовларни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бошқарган ва у "душманларни ўйламасдан амалга ошираётган ҳарбий машғулотларни тўхтатиш ҳақида жиддий огоҳлантирган”.Нашрларнинг таъкидлашича, сешанба куни Ҳамгёнгнам-до провинциясининг Йвон округи қирғоқларида сув ости зарбаси берувчи ядровий сув ости дрони синови бўлиб ўтган. Сув ости кемаси Хонвон кўрфази сувларидаги "душман порти" нишонига етган. Унинг синов каллаги пайшанба куни тушдан кейин сув остида портлатилган. Дрон Япон денгизида 80 дан 150 метргача чуқурликда 59 соат 12 дақиқа ҳаракат қилган.Пхеньян, шунингдек, иккита "Хвасар-1" стратегик қанотли ракета ва иккита "Хвасар-2" ракетаси синовдан ўтказилганини тасдиқлади. Улар ядро қуролига тақлид қилувчи каллаклар билан жиҳозланган.
япония
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/18/33188971_57:0:844:590_1920x0_80_0_0_7149b3771485af8bbe8a16e96f87920c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, шимолий корея, ядро қуроли, ким чен ин, жанубий корея, ақш, япония
дунёда, шимолий корея, ядро қуроли, ким чен ин, жанубий корея, ақш, япония
Шимолий Корея сув ости ядровий дронни синовдан ўтказди - фото
15:42 24.03.2023 (янгиланди: 15:48 24.03.2023) КХДР янги сув ости аппарати Жанубий Кореянинг исталган портига ва ҳатто АҚШнинг Япония ва Гуамдаги базаларига ҳам зарба бериши мумкин - эксперт.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Шимолий Корея янги сув ости ядро қуроли тизимини синовдан ўтказди, деб хабар бермоқда РИА Новости маҳаллий ОАВлар
хабарига асосан.
Гап душман ҳарбий-денгиз кучларини йўқ қилиш ва “катта радиоактив тсунами” яратиш учун мўлжалланган жанговар сув ости дронлари ҳақида бормоқда.
Шимолий Корея давлат матбуотининг хабар беришича, синовларни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бошқарган ва у "душманларни ўйламасдан амалга ошираётган ҳарбий машғулотларни тўхтатиш ҳақида жиддий огоҳлантирган”.
Нашрларнинг таъкидлашича, сешанба куни Ҳамгёнгнам-до провинциясининг Йвон округи қирғоқларида сув ости зарбаси берувчи ядровий сув ости дрони синови бўлиб ўтган. Сув ости кемаси Хонвон кўрфази сувларидаги "душман порти" нишонига етган. Унинг синов каллаги пайшанба куни тушдан кейин сув остида портлатилган. Дрон Япон денгизида 80 дан 150 метргача чуқурликда 59 соат 12 дақиқа ҳаракат қилган.
Шимолий Кореянинг ядровий қуролга эга бўлган янги сув ости аппарати Жанубий Кореянинг барча портларига зарба бериш имкониятига эга. Агар у тижорат кемаларидан сувга қўйиб
юборилса, АҚШнинг Япония ва Гуамдаги базаларига етиб бориши мумкин, - деди жанубий кореялик эксперт Ким Донг Юп РИА Новостига.
Пхеньян, шунингдек, иккита "Хвасар-1" стратегик қанотли ракета ва иккита "Хвасар-2" ракетаси синовдан ўтказилганини тасдиқлади. Улар ядро қуролига тақлид қилувчи каллаклар билан жиҳозланган.