https://sputniknews.uz/20230324/orolboyi-rossiya-qoshma-klinika-33175781.html
Оролбўйи минтақасида Россия билан ҳамкорликда иккита қўшма клиника очилади — ССВ
Оролбўйи минтақасида Россия билан ҳамкорликда иккита қўшма клиника очилади — ССВ
Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Санкт-Петербург шаҳри губернатори ўринбосари Олег Эргашев билан учрашди.
2023-03-24T08:00+0500
2023-03-24T08:00+0500
2023-04-05T18:44+0500
ўзбекистон - россия
ўзбекистон
тиббиёт муассаси
отм
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/18/33175910_0:52:1281:772_1920x0_80_0_0_f7b6360be3be6e1e2755933d85a9d6a0.jpg
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ва Қорақалпоғистон тиббиёт институти Оролбўйи минтақасида қўшма клиника очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация “Соғлом жамият” форумида иштирок этиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб турибди.Делегация илк учрашувни Санкт-Петербург шаҳри губернатори ўринбосари Олег Эргашев билан ўтказди.Амрилло Иноятовнинг сўзларига кўра, ҳозир Ўзбекистонда 22 та хорижий университет билан ҳамкорликда тиббиёт кадрлари тайёрланмоқда. Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети — шулардан бири.Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ўртасидаги келишув асосида 2018 йилдан буён қўшма таълим дастури асосида талабалар ўқитилмоқда. Шу кунларда биргина Санкт-Петербургдаги мазкур нуфузли олий ўқув юртида 300 нафарга яқин ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда.Мазкур университет ва Қорақалпоғистон тиббиёт институти ўртасида эришилган келишувга мувофиқ, халқаро қўшма таълим дастури асосида клиник ординатура ташкил этилган.Шунингдек, мулоқотда Ўзбекистон ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Санкт-Петербург шаҳридаги Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н.Петров номидаги онкология миллий тадқиқот маркази ўртасида клиник ординатура бўйича қўшма таълим дастурини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/18/33175910_90:0:1189:824_1920x0_80_0_0_e8c00cba9680497d7393510bb874cf59.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ўзбекистон тиббиёт ссв отм
россия ўзбекистон тиббиёт ссв отм
Оролбўйи минтақасида Россия билан ҳамкорликда иккита қўшма клиника очилади — ССВ
08:00 24.03.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023) Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов Санкт-Петербург шаҳри губернатори ўринбосари Олег Эргашев билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ва Қорақалпоғистон тиббиёт институти Оролбўйи минтақасида қўшма клиника очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги
хабар берди. Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегация “Соғлом жамият” форумида иштирок этиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб турибди.
Делегация илк учрашувни Санкт-Петербург шаҳри губернатори ўринбосари Олег Эргашев билан ўтказди.
Амрилло Иноятовнинг сўзларига кўра, ҳозир Ўзбекистонда 22 та хорижий университет билан ҳамкорликда тиббиёт кадрлари тайёрланмоқда. Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети — шулардан бири.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ўртасидаги келишув асосида 2018 йилдан буён қўшма таълим дастури асосида талабалар ўқитилмоқда. Шу кунларда биргина Санкт-Петербургдаги мазкур нуфузли олий ўқув юртида 300 нафарга яқин ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда.
Мазкур университет ва Қорақалпоғистон тиббиёт институти ўртасида эришилган келишувга мувофиқ, халқаро қўшма таълим дастури асосида клиник ординатура ташкил этилган.
Шунингдек, мулоқотда Ўзбекистон ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Санкт-Петербург шаҳридаги Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н.Петров номидаги онкология миллий тадқиқот маркази ўртасида клиник ординатура бўйича қўшма таълим дастурини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.