Тошкент метросининг янги бекатларида поездлар синов тариқасида қатнай бошлади

Oбуна бўлиш
Қўйлиқ – Сергели йўналишида қурилган 5 та бекатда синов тариқасида поездлар техник қатнови бошланди.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Тошкент мерополитени Ер усти ҳалқа йўлининг иккинчи босқичи Қўйлиқ – Сергели йўналишида қуриб битказилган 5 та бекатда синов тариқасида поездларнинг техник қатнови бошланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозир Ер усти ҳалқа метро йўлининг иккинчи босқичи – 8,5 км узунликдаги 5 та бекатни ўз ичига олган "Қўйлиқ–Қурувчилар" қисми қуриб битказилган. Лойиҳанинг 3,8 км узунликдаги 2 та бекатни ўз ичига олувчи "Қурувчилар–Қипчоқ" қисмида қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Техник синовлардан сўнг мазкур йўналишда йўловчи ташувларининг бошланиши натижасида бир кунда 40 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатилади.
1/7
2/7
3/7
4/7
5/7
6/7
7/7
Янгиликлар лентаси
0