https://sputniknews.uz/20230324/mahkumlar-koloniya-sud-33188747.html
Энди маҳкумларни бир колониядан бошқасига ўтказиш суд томонидан ҳал этилади
Энди маҳкумларни бир колониядан бошқасига ўтказиш суд томонидан ҳал этилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент имзолаган тегишли ҳужжат билан Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
2023-03-24T15:16+0500
2023-03-24T15:16+0500
2023-03-24T15:49+0500
жамият
ўзбекистон
суд
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/447/74/4477412_0:161:3067:1886_1920x0_80_0_0_4baa1494868a6cb11dedf8b6749022f8.jpg
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Маҳкумларни бир колониядан бошқасига ўтказиш суд томонидан ҳал этилади. Бу ҳақда президент имзолаган ЎРҚ–825-сонли қонунда назарда тутилган.Ҳужжат билан Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришЭндиликда муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш маҳкум оғир жинояти учун жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ўтаганидан кейин қўлланилади. Илгари бу муддатнинг ярмига тенг бўлган.Ўта оғир жиноят учун эса тўртдан уч қисми ўталганидан кейин қўлланилади. Илгари муддатнинг учдан икки қисми эди.Мазкур жиноятлар учун жазони енгилроғи билан алмаштириш эса тегишли оғир жиноят учун жазонинг ярмини (илгари учдан бир қисмини эди) ҳамда ўта оғир жиноят учун жазонинг учдан икки қисмини (илгари ярмини эди) ўтаганидан кейин қўлланилади.Жиноят-ижроия кодексига киритилган ўзгаришларЖиноят-ижроия кодексига маҳкумларни кино-, фото-, видеотасвирга туширишга ва улардан интервью олишга уларнинг ёзма розилиги билан бирга жазони ижро этувчи органнинг рухсати ҳам олинишига оид талаб қўйилди.Маҳкумларга навбатдаги учрашувдан маҳрум қилиш тарзидаги интизомий жазо чораси киритилди.Сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилган маҳкумларга нисбатан судга қуйидагилар тўғрисида тақдимнома киритилади:Илгари мазкур тартиблар интизомий жазо сифатида Жазони ижро этиш муассасалари томонидан қўлланилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/447/74/4477412_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_d499bd61730674d8b297a73d8f4dc862.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон янги қонун суд
ўзбекистон янги қонун суд
Энди маҳкумларни бир колониядан бошқасига ўтказиш суд томонидан ҳал этилади
15:16 24.03.2023 (янгиланди: 15:49 24.03.2023) Президент имзолаган тегишли ҳужжат билан Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Маҳкумларни бир колониядан бошқасига ўтказиш суд томонидан ҳал этилади. Бу ҳақда президент имзолаган ЎРҚ–825-сонли қонунда
назарда тутилган. Ҳужжат билан Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Жиноят кодексига киритилган ўзгартириш
Эндиликда муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш маҳкум оғир жинояти учун жазо муддатининг камида учдан икки қисмини ўтаганидан кейин қўлланилади. Илгари бу муддатнинг ярмига тенг бўлган.
Ўта оғир жиноят учун эса тўртдан уч қисми ўталганидан кейин қўлланилади. Илгари муддатнинг учдан икки қисми эди.
Мазкур жиноятлар учун жазони енгилроғи билан алмаштириш эса тегишли оғир жиноят учун жазонинг ярмини (илгари учдан бир қисмини эди) ҳамда ўта оғир жиноят учун жазонинг учдан икки қисмини (илгари ярмини эди) ўтаганидан кейин қўлланилади.
Жиноят-ижроия кодексига киритилган ўзгаришлар
Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларни кино-, фото-, видеотасвирга туширишга ва улардан интервью олишга уларнинг ёзма розилиги билан бирга жазони ижро этувчи органнинг рухсати ҳам олинишига оид талаб қўйилди.
Маҳкумларга навбатдаги учрашувдан маҳрум қилиш тарзидаги интизомий жазо чораси киритилди.
Сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилган маҳкумларга нисбатан судга қуйидагилар тўғрисида тақдимнома киритилади:
манзил-колониядан умумий тартибли колонияга, умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колониялардан – турмага ўтказиш тўғрисида;
манзил-колониядан умумий ёки қаттиқ тартибли колонияга, қаттиқ тартибли колониядан – махсус тартибли колонияга, колониядан – турмага қайтариш ҳақида.
Илгари мазкур тартиблар интизомий жазо сифатида Жазони ижро этиш муассасалари томонидан қўлланилган.