https://sputniknews.uz/20230324/koprik-33184980.html
Қорақалпоғистонда янги қурилаётган темир йўл кўпригининг бир қисми қулаб тушди
Қорақалпоғистонда янги қурилаётган темир йўл кўпригининг бир қисми қулаб тушди
Sputnik Ўзбекистон
Амударё устида қурилаётган Қорақалпоғистон ва Хоразмни боғловчи кўприкнинг вақтинчалик таянч иккита балкаси номаълум сабабларга кўра қулаб тушган. 24.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-24T13:56+0500
2023-03-24T13:56+0500
2023-03-24T14:21+0500
ҳодисалар
қорақалпоғистон
кўприк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/18/33185119_3:0:1278:717_1920x0_80_0_0_557732a24abed9d4d0d9afe5c026b9b0.jpg
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида 23 март куни янги қурилаётган темир йўл кўпригининг бир қисми қулаб тушди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.Хабарда ёзилишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини боғловчи Амударё устига автомобиль ва темир йўл қўшма кўпригини қуриш ишлари бошланган.Янги кўприк қурилиши лойиҳасига буюртмачи этиб “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси, бош лойиҳачи этиб “Боштранслойиҳа” АЖ, бош пудратчи этиб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг таркибий бўлинмалари белгиланган.Амударё тумани ҳудудидан Хоразм вилояти ҳудудига темирйўл транспорти тармоғини йўлга қўйиш мақсадида, Амударё тумани ҳудудининг шимолий қисмидан ўтувчи А-380 Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу автомобиль йўлининг 717—718-километр оралиғидан осма кўприк ўтказилган.Бу кўприкка 14-сонли кўприк қурилиш отряди вақтинчалик таянч балкаларни ўрнатган. Мазкур балкалар кўприк қурилишида вақтинчалик вазифа бажарувчи, ёрдамчи восита ҳисобланади.23 март куни эрталаб ушбу кўприкнинг вақтинчалик таянч иккита балкаси номаълум сабабларга кўра қулаб тушган.Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозир бу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳридан тегишли мутахассислар ва лаборатория ходимлари чақирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/18/33185119_162:0:1118:717_1920x0_80_0_0_7bfcb400852ec984e37246ebcb348440.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , қорақалпоғистон, кўприк
ҳодисалар , қорақалпоғистон, кўприк
Қорақалпоғистонда янги қурилаётган темир йўл кўпригининг бир қисми қулаб тушди
13:56 24.03.2023 (янгиланди: 14:21 24.03.2023) Амударё устида қурилаётган Қорақалпоғистон ва Хоразмни боғловчи кўприкнинг вақтинчалик таянч иккита балкаси номаълум сабабларга кўра қулаб тушган.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида 23 март куни янги қурилаётган темир йўл кўпригининг бир қисми қулаб тушди. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан
муносабат билдирди.
Хабарда ёзилишича, президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятини боғловчи Амударё устига автомобиль ва темир йўл қўшма кўпригини қуриш ишлари бошланган.
Янги кўприк қурилиши лойиҳасига буюртмачи этиб “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси, бош лойиҳачи этиб “Боштранслойиҳа” АЖ, бош пудратчи этиб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг таркибий бўлинмалари белгиланган.
Амударё тумани ҳудудидан Хоразм вилояти ҳудудига темирйўл транспорти тармоғини йўлга қўйиш мақсадида, Амударё тумани ҳудудининг шимолий қисмидан ўтувчи А-380 Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу автомобиль йўлининг 717—718-километр оралиғидан осма кўприк ўтказилган.
Бу кўприкка 14-сонли кўприк қурилиш отряди вақтинчалик таянч балкаларни ўрнатган. Мазкур балкалар кўприк қурилишида вақтинчалик вазифа бажарувчи, ёрдамчи восита ҳисобланади.
23 март куни эрталаб ушбу кўприкнинг вақтинчалик таянч иккита балкаси номаълум сабабларга кўра қулаб тушган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозир бу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳридан тегишли мутахассислар ва лаборатория ходимлари чақирилган.