https://sputniknews.uz/20230324/deputatlar-ayollar-va-voyaga-etmaganlarni-himoya-qilish-33176328.html
Аёллар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик учун жазо оғирлаштирилмоқда
Аёллар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик учун жазо оғирлаштирилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Депутатлар аёллар ва вояга етмаганларни ҳимоя қилиш бўйича ҳужжат қабул қилишди.
2023-03-24T08:20+0500
2023-03-24T08:20+0500
2023-03-24T11:12+0500
жамият
ўзбекистон
олий мажлис қонунчилик палатаси
депутатлар
аёллар
болалар
ногиронлиги бўлган шахслар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/18/33176556_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_6a6b3d46fdc5dcfddd5d8fc7df012e77.jpg
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Қонунчилик палатаси депутатлари аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилишди, дея хабар берди матбуот хизмати.Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Хотин-қизлар ва болаларни турли хил зўравонлик, таҳдидлардан ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.Қонун лойиҳаси билан қуйидагилар билан боғлиқ жиноий хатти-ҳаракатлар учун жазо чоралари оғирлаштирилмоқда:Ногиронлиги бўлган шахслар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонликНогиронлиги бўлган шахсларга, вояга етмаганларга нисбатан жинсий дахлсизликка ва эркинликка қарши жиноятларни содир этганлик, шунингдек, ушбу жиноятларни жабрланувчини тарбиялаш, ўқитиш ёки унга ғамхўрлик қилиш мажбуриятларини бажараётган шахс томонидан содир этиш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.Шахс ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи, шаъни, номусини камситувчи маълумотларни ошкор қилганлик, шаҳвоний шилқимлик қилиш, вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш борасидаги мажбуриятларини бажармаслик каби ҳаракатлар учун жавобгарлик киритилмоқда.Оилавий зўравонликШунингдек, оилавий (маиший) зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик киритилмоқда. Унга кўра, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жисмоний зўравонлик билан бир қаторда иқтисодий ва руҳий зўравонлик учун ҳам маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.Алимент мажбуриятлари бажарилишини таъминловчи чора сифатида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб қилиш каби янги маъмурий жазо чораси киритилмоқда.Шу билан бирга илгари вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятларни содир этган шахсларнинг болаларга таълим, тарбия бериш, уларни соғломлаштириш, болалар спорт, ижодий ташкилотларда ишлашини тақиқловчи норма киритилмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/18/33176556_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_ce55ba946fa4874a9570f18fb3b29980.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
зўравонлик жазо қонун ўзбекистон олий мажлис қонунчилик палатаси аёллар болалар
зўравонлик жазо қонун ўзбекистон олий мажлис қонунчилик палатаси аёллар болалар
Аёллар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик учун жазо оғирлаштирилмоқда
08:20 24.03.2023 (янгиланди: 11:12 24.03.2023) Депутатлар аёллар ва вояга етмаганларни ҳимоя қилиш бўйича ҳужжат қабул қилишди.
ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Қонунчилик палатаси депутатлари аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилишди, дея хабар берди
матбуот хизмати. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Хотин-қизлар ва болаларни турли хил зўравонлик, таҳдидлардан ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳаси билан қуйидагилар билан боғлиқ жиноий хатти-ҳаракатлар учун жазо чоралари оғирлаштирилмоқда:
номусга тегиш ёхуд жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш;
шахсни жинсий алоқа қилишга мажбурлаш;
ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш;
уларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатларни содир этиш;
вояга етмаган шахс иштирокидаги порнографик маҳсулотни тайёрлаш ва тарқатиш.
Мазкур жиноятларни содир этган шахслар учун жазо тайинлашни енгиллаштирувчи ҳолатлар, шу жумладан, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни қўллаш тақиқланмоқда.
Ногиронлиги бўлган шахслар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик
Ногиронлиги бўлган шахсларга, вояга етмаганларга нисбатан жинсий дахлсизликка ва эркинликка қарши жиноятларни содир этганлик, шунингдек, ушбу жиноятларни жабрланувчини тарбиялаш, ўқитиш ёки унга ғамхўрлик қилиш мажбуриятларини бажараётган шахс томонидан содир этиш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда.
Шахс ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи, шаъни, номусини камситувчи маълумотларни ошкор қилганлик, шаҳвоний шилқимлик қилиш, вояга етмаган болаларига васий ёки ҳомий тайинлаш борасидаги мажбуриятларини бажармаслик каби ҳаракатлар учун жавобгарлик киритилмоқда.
Шунингдек, оилавий (маиший) зўравонлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик киритилмоқда. Унга кўра, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жисмоний зўравонлик билан бир қаторда иқтисодий ва руҳий зўравонлик учун ҳам маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.
Алимент мажбуриятлари бажарилишини таъминловчи чора сифатида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб қилиш каби янги маъмурий жазо чораси киритилмоқда.
Шу билан бирга илгари вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятларни содир этган шахсларнинг болаларга таълим, тарбия бериш, уларни соғломлаштириш, болалар спорт, ижодий ташкилотларда ишлашини тақиқловчи норма киритилмоқда.