Россия Британиянинг кам бойитилган уранига қандай жавоб қайтаради?
22:10 23.03.2023 (янгиланди: 18:44 05.04.2023)
© AP Photo / Hidajet Delic30-миллиметровый бронебойный снаряд, содержащий обедненный уран, который использовался НАТО во время авиаударов по Боснии в 1995 году
© AP Photo / Hidajet Delic
Oбуна бўлиш
Украина Қуролли кучлари чекинаётган, Москва эса ўзининг қутратини янги ва кучли дўстлар билан орттираётган вазиятда, НАТО ваҳимага тушиб энг фалокатли йўлни танламоқда.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Британиянинг Киев режимига кам бойитилган уранли снарядлар етказиб бериши Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида кутилаётган фалокат ва кўп қутбли дунёнинг муқаррар шаклланиши олдидаги Ғарбнинг умидсизлигидан далолат беради.
Россиянинг янги ҳудудларида бундай снарядлардан фойдаланиш УҚК ва НАТОнинг муддати чекланмаган ҳарбий жинояти ҳисобланади, чунки жанг майдонидаги заҳарли уран чанглари тинч аҳоли учун асрлар давомида ўта зарарли бўлиб қолади. Ядровий-ракетали Россия – Югославия эмас ва НАТО урушни қўзғатувчиларига нисбатан муносиб жазо муқаррар.
Махсус ҳарбий операция (МҲО) ҳудудида – Артемовск, Авдеевка ва Северск ҳудудларидаги Россия кучларининг муваффақиятлари, Россия-Хитой ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва РФнинг "Глобал жануб" мамлакатлари томонидан сезиларли қўллаб-қувватланиши АҚШ ва унинг лимитрофларини ваҳима босишига сабаб бўлмоқда. Вашингтоннинг Ғарб учун қулай бўлган, белгиланмаган "қоидалари"га асосланган одатий тизими барбод бўлмоқда. Киев режими Америка прокси урушида ютқазмоқда.
Пентагон ва иттифоқчиларнинг арсеналлари шиддат билан бўшаб бормоқда. Гаагадаги қўғирчоқ суднинг Россияга қарши қарори устидан инсониятнинг 90 фоизи кулмоқда. Ғарб давлатларида соғлом фикрнинг овози тобора баландроқ янграб бормоқда, Руминия парламенти эса аллақачон НАТОдан чиқишни таклиф қилган. Тарихнинг бу қизғин нуқтасида Британия Украинага L26A1 ва L27A1 кам бойитилган уранли кичик калибрли зирҳ тешувчи снарядларни Challenger -2 танклари учун юбормоқда. Етказиб бериш муддати – март ойининг охири.
РФ президенти Владимир Путин кеча Ғарбнинг ядровий қуролидан фойдаланишига Россия муносабат билдиришини таъкидлади. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, “дунё ядровий тўқнашувга бир қадам яқинлашди”. Аввалроқ, ҳарбий хавфсизлик ва қурол назорати бўйича Венада бўлиб ўтган музокараларда (ЕХҲТ форуми) Россия делегацияси раҳбари Константин Гаврилов УҚКтомонидан НАТОнинг уран ядроли снарядларини қўлланишини Москва Россияга қарши жирканч ядровий бомбалар қўлланиши сифатида қабул қилишини таъкидлаган эди, “бунинг эса ўзига яраша жавоби бор.Кейин биз сизни огоҳлантирмадик, деманг”.
МҲО ҳудудида Британия уранидан жанговар фойдаланишга тезкор жавоб бериш учун РФ қуролли кучлари юқори аниқликда ва узоқ масофага зарба берувчи қуролларнинг кенг ассортиментига эга. Россия қуролларини танлаш Кремлнинг сиёсий қарорининг даражасига боғлиқ. Инглизларни “Посейдон”дан жанговар мақсадда фойдаланганида Темза дарёси бўғзида баландлиги “1000 фут бўлган цунами”ни кўриш имконияти жуда ҳавотирлантиради.
Югославия сценарийси
Британия Россиянинг уран снарядлари билан боғлиқ айбловларига шундай жавоб берди: “Британия армияси ўнлаб йиллар давомида ўзининг зирҳни тешувчи снарядларида заифлаштирилган урандан фойдаланиб келади. Бу ядровий қуролга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган стандарт компонент”. Шунга қарамай, Британия АҚШ ва Германияга Киев режимига ўз танклари ва пиёда жанговар машиналари учун заифлаштирилган уран ўқ-дориларини етказиб бериш имконини берувчи вазиятни яратиш пайида. Америкаликлар олдиндан ваъда қилган ва замонавийроқ М1А2 ўрнига М1А1 модификациясидаги 30 та Abrams танкларини кузгача таъмирлаш ва Киевга етказиб бериш учун имкон қадар тезлашгани бежизга эмас.
Уран ўзакли снарядлар Leopard-2, M1 Abrams, Challenger-2 танклари, Bradley ва Marder пиёда жанговар машиналарида қўлланилади. Нега НАТО энди кам бойитилган уранли ўқ-дориларига таянмоқда? Чунки улар УҚКнинг ҳалокатли ҳолатини кўриб турибди ва улар қандай қилиб бўлса ҳам Украина ва 50та Ғарб донорларининг шармандали ҳарбий мағлубиятининг олдини олишга уринишмоқда. Металлни куйдирадиган кумулятив ўқ-дориларидан фарқли ўлароқ, кам бойитилган уран ўзакли металл (тезлик, масса ва зичлик) туфайли зирҳни самарали тешиб ўтади. Уран сайёрадаги энг оғир элементлардан бири бўлиб, заифлаштирилган уран ядровий ёқилғи ёки ядро каллаклари ишлаб чиқаришнинг қўшимча маҳсулотидир.
“Челленжер” замбарагининг олд қисми ўқ отилишининг аниқлигини оширади ва шу билан бирга душман зирҳини бузиш учун зарур бўлган ўқнинг дастлабки тезлигини пасайтиради. “Овчи-мерган”(Hunter-Killer) режимида Британия танки 20 нишондан атиги 8 тасини уради. L26 ва L27 заифлаштирилгануран ядроли Challenger -2 снарядлари 580 мм - 700 мм гача бўлган қалинликдаги зирҳни 2 км масофадан уриши мумкин.
Замонавий Америка аналогиМ829А3 ҳам 700 мм гача зирҳни буза олади. Т-72Б3 танкининг фронтал проэкциясининг ҳимояси 590 мм, Т-80У эса 780 мм. Россия Т-90М нинг хавфсизлик ва жанговар кучи анча юқори, мутахассислар битта Урал "Прорыв" ини иккита замонавий "Абрамс" га тенг деб ҳисоблашади. Бироқ, бу муаммонинг моҳияти эмас. Заифлаштирилган уран жанговар ҳудудларни доимий муддатгазаҳарлайди.
Британиянинг L26 ва L27 зирҳни тешувчи снарядларидан фойдаланиш (Америка ва Германия аналоглари) атроф-муҳит ва тинч аҳоли учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Кам бойтилган уран зарбаси ҳавога ўта заҳарли радиоактив зарраларни чиқаради, улар 40 км дан ортиқ масофага осон нафас олинадиган чанг шаклида тарқалади. Уларнинг ярим парчаланиш (йўқ бўлиб кетиш) даври тахминан 4 миллиард йилни ташкил қилади. 1999 йилда Югославиянинг "радиоактив бомбардимонидан" сўнг Сербиянинг кўп қисмлари ҳувиллаб қолган.
Онкология статистикаси кескин ўсди. Биргина Пчинск туманида ҳар йили 35 дан 50 ёшгача бўлган 800 га яқин одам (аҳолининг тахминан бир фоизи) саратон касаллигидан вафот этмоқда. Бу ерда 24 йил олдин Американинг А-10 Thunderbolt ҳужум самолётлари Югославия қўшинлари позицияларига уран-238 ва уран-236 бўлган кассетали ўқ-дориларни ташлаган эди.
Шимолий Атлантика альянси Югославияда 31 000 дан ортиқ, жами 15 тоннага яқин заифлаштирилган уран ўқ-дориларини ишлатган. АҚШ, Италия, Чехия, Греция, Испания ва Бельгиядан келган "тинчликпарварлар" ҳам азоб чекишди: юзлаб одамлар касал бўлишди ва бир неча ой ичида ўнлаб одамлар онкологиядан вафот этди. Америка аскарларининг Пентагонга қилган даъволари Халқаро Суд томонидан қабул қилинмади. Италия судлари ўн йил ичида Югославиянинг уран ўқ-дорилари билан "дўстона" бомбардимон қилиниши натижасида жабрланган ҳарбий хизматчиларнинг 253 та даъвосини қаноатлантирди.
БМТнинг Махсус комиссияси сабаб-оқибат муносабатларини ўрнатолмади. Бироқ, 1999 йил май ойида ОАВга ошкор қилинган БМТнинг махфий ҳисоботида заифлаштирилгануран қуроллари ҳақида шундай баҳо берилган: “Бу турдаги ўқ-дорилар ядровий чиқиндилар, ундан фойдаланиш жуда хавфли ва зарарлидир”.
Ироқда тарих такрорланди. Американинг нуфузли Military Watch Magazine нашри маълумотларига кўра, 2003 йилда заифлаштирилган уран ўқ-дориларидан фойдалангандан сўнг, шифокорлар лейкемия, ўпка, мия, ошқозон ости бези ва жинсий аъзолар саратони кўпайишини қайд этишган. Туғма мутациялар сони кўп мартага ошган.
Америкаликлар айниқса, Ал-Фаллужа шаҳрини заифлаштирилган уран билан бомбардимон қилишган ва 4800 нафар аҳоли иштирокидаги сўровнома профессор Крис Басбини портлашлар ва саратон касаллигининг тез ўсиши ўртасида боғлиқлик бор деган хулосага келтирди: “Бундай эффект яратиш учун 2004 йилда жуда жиддий мутаген таъсир кўрсатилиши керак эди”, аҳоли учун оқибатлар “бомба ва ураннинг ионлаштирувчи нурланиш таъсиридан сўнг Хиросимада омон қолганларда бўлган оқибатларга ўхшаш” эди.
Шундан сўнг, Москва Киев режимига заифлаштирилган уран билан НАТО снарядларини етказиб беришга қандай муносабат билдириши керак? Россия ўз қўшинлари ёки янги ҳудудларнинг тинч аҳолисига қарши бундай қурол қўлланилишига қандай муносабатда бўлиши мумкин? Энг ёмон. Россия президенти Владимир Путиннинг 21 март куни Хитой раҳбари Си Цзинпин билан қўшма матбуот анжумани чоғида Ғарб томонидан Украина ҲҲТ да“ядровий компонентга эга қурол” қўлланилишига Россиянинг мажбуран муносабат билдириши ҳақидаги баёноти ҳеч кимда иллюзиялар қолдирмаслиги керак.
Агар Вашингтон “гегемонликни” сақлаб қолиш учун Россия билан “охирги украингача” урушини “оҳирги европалик ва америкаликкача” глобал можаросига айлантирмоқчи бўлса, эҳтимол “1000 футлик цунами”ни биринчи бўлиб инглизлар эмас, бошқалар кўради.
Кўп қутбли дунё ҳақиқатига қайтиш АҚШ ва Америка чегарачилари учун оғриқли, аммо бу агрессив НАТО блокининг барча мамлакатларига турли даражада таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, энг қаттиқ (ядровий) жазонинг муқобилидир.