https://sputniknews.uz/20230323/referendumni-otkazuvchi-okrug-komissiyalari-tuzildi--ular-orasida-jurnalistlar-ham-bor-33158574.html
Референдумни ўтказувчи округ комиссиялари тузилди — улар орасида журналистлар ҳам бор
Референдумни ўтказувчи округ комиссиялари тузилди — улар орасида журналистлар ҳам бор
Sputnik Ўзбекистон
МСК референдум ўтказувчи округ комиссияларининг таркибини тасдиқлади. Улар жами 266 нафар аъзодан иборат. 23.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-23T15:34+0500
2023-03-23T15:34+0500
2023-04-29T09:34+0500
сиёсат
ўзбекистон
референдум
марказий сайлов комиссияси
референдум — 2023
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/17/33159056_65:0:1162:617_1920x0_80_0_0_8726720817534b51520dcd60357250b6.png
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) референдум ўтказувчи 14 та округ комиссияларини тузди. Улар орасида ҳуқуқшунослар, иқтисодчилар, педагоглар, шифокорлар, муҳандислар, журналистлар ҳам бор, дея хабар берди Sputnik мухбири.Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда референдум ўтказувчи округ комиссияларини тузиш масаласи кўриб чиқилди.Мажлис давомида комиссия аъзолари референдум ўтказувчи 14 та округ комиссияларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилишди ва уларнинг таркибларини тасдиқлашди.Округ комиссиялари раҳбар (раис, раис ўринбосари ва котиб) лавозимларида аёллар 38 фоизни ташкил этмоқда. Илк бор округ комиссиялари раислигига икки нафар аёл тасдиқланди.Шунингдек, округ комиссиялари таркибида ногиронлиги бўлган шахслар 5 фоизни ташкил этмоқда. Комиссиялар аъзоларининг 6,0 фоизи ёшлар вакиллари, 58,3 фоизи 31 ёшдан 50 ёшгача бўлган фуқаролардан иборат.Таъкидланишича, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали референдум участкасини аниқлаш ва ўзгартириш бўйича интерфаол хизмат кўрсатиш тартиби жорий этилади.Қолаверса, мурожаатларни кўриб чиқиш, фуқароларга референдумга оид маслаҳатлар бериш, ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида МСК ҳузурида тезкор ахборот бериш маркази ташкил этилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/17/33159056_202:0:1025:617_1920x0_80_0_0_8e9278ea57b20c39f280d393d55e126d.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, референдум, марказий сайлов комиссияси
сиёсат, ўзбекистон, референдум, марказий сайлов комиссияси
Референдумни ўтказувчи округ комиссиялари тузилди — улар орасида журналистлар ҳам бор
15:34 23.03.2023 (янгиланди: 09:34 29.04.2023) МСК референдум ўтказувчи округ комиссияларининг таркибини тасдиқлади. Улар жами 266 нафар аъзодан иборат.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) референдум ўтказувчи 14 та округ комиссияларини тузди. Улар орасида ҳуқуқшунослар, иқтисодчилар, педагоглар, шифокорлар, муҳандислар, журналистлар ҳам бор, дея хабар берди
Sputnik мухбири.
Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда референдум ўтказувчи округ комиссияларини тузиш масаласи кўриб чиқилди.
Мажлис давомида комиссия аъзолари референдум ўтказувчи 14 та округ комиссияларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилишди ва уларнинг таркибларини тасдиқлашди.
Демак, референдум ўтказувчи округ комиссиялари жами 266 нафар аъзодан иборат бўлиб, шулардан аёллар 112 нафарни, яъни 42 фоизни ташкил этади.
Округ комиссиялари раҳбар (раис, раис ўринбосари ва котиб) лавозимларида аёллар 38 фоизни ташкил этмоқда. Илк бор округ комиссиялари раислигига икки нафар аёл тасдиқланди.
Шунингдек, округ комиссиялари таркибида ногиронлиги бўлган шахслар 5 фоизни ташкил этмоқда. Комиссиялар аъзоларининг 6,0 фоизи ёшлар вакиллари, 58,3 фоизи 31 ёшдан 50 ёшгача бўлган фуқаролардан иборат.
Таъкидланишича, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали референдум участкасини аниқлаш ва ўзгартириш бўйича интерфаол хизмат кўрсатиш тартиби жорий этилади.
Қолаверса, мурожаатларни кўриб чиқиш, фуқароларга референдумга оид маслаҳатлар бериш, ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида МСК ҳузурида тезкор ахборот бериш маркази ташкил этилди.