Қайси мамлакатларда яшовчи мусулмонлар дунёда энг кўп соат рўза тутишади?

© REUTERS / Mohamed Abd El GhanyМужчина несет традиционные фонари "Фанус" в преддверии священного месяца Рамадан в Каире, Египет
Мужчина несет традиционные фонари Фанус в преддверии священного месяца Рамадан в Каире, Египет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.03.2023
Oбуна бўлиш
Комор ороллари Рамазон ойида араб дунёсидаги энг қисқа рўза соатларига гувоҳ бўлса, энг узуни Москвада тахминан 18 соат 29 дақиқа давом этади.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Бугундан муборак Рамазон ойи бошланди. Ушбу ойда Комор ороллари араб дунёсидаги энг қисқа рўза соатларига гувоҳ бўлса, энг узуни Москвада тахминан 18 соат 29 дақиқа давом этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси хабар берди.
Рамазон тақвими 2023 — саҳарлик ва ифторлик вақтлари
Рамазон ойида рўза тутишнинг ўртача сони
Мисол учун, Aраб мамлакатларидаги мусулмонлар кунига ўртача 15 соат рўза тутишади. Лекин муқаддас ойда рўза тутиш соатлари ҳар бир мамлакатнинг кенглик ва узунлик ва экваторга нисбатан қандай масофада жойлашганлигига қараб бир мамлакат бошқасидан фарқ қилади.
Рўза соатларининг сони мамлакатларнинг ўзида ҳам фарқ қилади, айниқса, Жазоир ва Саудия Aрабистони каби кенг ҳудудларга эга мамлакатларда буни кўриш мумкин.
Рўза тутиш соатлари Рамазон ойининг бошида, охиридагидан фарқ қилади ва кўпинча ҳар куни бир неча дақиқага кўпаяди, чунки ёз ойида кундузги соатлар миқдори кўпаяди.
Рамазон ойида араб мамлакатларида энг қисқа рўза соатлари
Комор ороллари Рамазон ойида араб дунёсидаги энг қисқа рўза соатларига гувоҳ бўлади, чунки мусулмонлар у ерда атиги 12 соату 37 дақиқа рўза тутишади.
Ғарбда жойлашган мамлакатлар, одатда, муборак ойда энг узун рўза соатларига гувоҳ бўлишади ва энг узун вақт Жазоир ва Тунисда бўлиб, тахминан 15 соат 45 дақиқага етади.
Aраб мамлакатларида рўза тутишнинг ўртача сони кунига тахминан 15 соатни ташкил қилади.
Бошқа мамлакатларда Рамазон ойида рўза тутиш соатлари
Рамазон ойида бошқа мамлакатларда кунига рўза тутиш соатлари сони энг қисқадан энг узунига қараб тартибланган.
Демак, Малайзия тахминан 13 соат, Сингапур тахминан 13 соат 30 дақиқа, Туркия тахминан 13 соат 30 дақиқа, Индонезия тахминан 13 соат 30 дақиқа, Ҳиндистон тахминан 15 соат, Покистон тахминан 16 соат, Эрон тахминан 16 соат, Aфғонистон тахминан 16 соат 30 дақиқа.
Дунёда энг кўп рўза тутиш соатлари
Москва (Россия) тахминан 18 соат 29 дақиқа, Лондон (Бирлашган Қироллик) тахминан 17 соат, Париж (Франция) тахминан 17 соат, Оттава (Канада) тахминан 16 соат.
Лиссабон (Португалия), Пекин (Хитой), Вашингтон (AҚШ) ва Пхеньян (Шимолий Корея) каби бошқа шаҳарларда ҳам кунига 15-16 соат рўза тутилади.

Мавзуга оид:

Рамазон тақвими 2023 — саҳарлик ва ифторлик вақтлари
Рамазон ойи муносабати билан Саудия Арабистони хорижга Қуръони карим тарқатмоқда
Янгиликлар лентаси
0