https://sputniknews.uz/20230323/abdulaziz-komilov-afgoniston-33139661.html
Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистонга борди — видео
Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистонга борди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ва Кобул икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Афғонистон ҳудуди орқали турли транзит юкларни ташиш ҳажмини ошириш каби масалаларни муҳокама қилди.
2023-03-23T09:26+0500
2023-03-23T09:26+0500
2023-03-23T10:51+0500
сиёсат
афғонистон
ўзбекистон тив
абдулазиз камилов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/13/25450066_0:64:1280:784_1920x0_80_0_0_467c8ecd4fe4f73870585d78505d52b5.jpg
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов бошчилигидаги мамлакат делегацияси амалий ташриф билан Афғонистонда бўлди, дея хабар берди “Дунё” АА.Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий, мудофаа вазири вазифасини бажарувчи мулла Ёқуб Мужоҳид, муваққат ҳукуматнинг бошқа аъзолари ва иқтисодий тузилмалар вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди.Унда Тошкент ва Кобул икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Афғонистон ҳудуди орқали турли транзит юкларни ташиш ҳажмини ошириш каби масалаларни муҳокама қилди.Муҳим транспорт-энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, "Термиз–Мозори Шариф–Кобул–Пешовар" темир йўлини қуриш, "Сурхон–Пули-Хумри" йўналиши бўйлаб электр тармоғини тортиш масалалари алоҳида кўриб чиқилди.Мулоқотлар чоғида аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш, қизларнинг Афғонистонда таълим олишини таъминлаш, шунингдек, Термиз шаҳридаги Таълим маркази негизида афғон кадрларини тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.Учрашувлар доирасида сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/13/25450066_0:11:1280:971_1920x0_80_0_0_3b23f67a8cf9d2b946be92b050880baf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистон ўзбекистон абдулазиз комилов
афғонистон ўзбекистон абдулазиз комилов
Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Афғонистонга борди — видео
09:26 23.03.2023 (янгиланди: 10:51 23.03.2023) Тошкент ва Кобул Афғонистон ҳудуди орқали турли транзит юкларни ташиш ҳажмини ошириш каби масалаларни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов бошчилигидаги мамлакат делегацияси амалий ташриф билан Афғонистонда бўлди, дея хабар берди
“Дунё” АА. Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий, мудофаа вазири вазифасини бажарувчи мулла Ёқуб Мужоҳид, муваққат ҳукуматнинг бошқа аъзолари ва иқтисодий тузилмалар вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди.
Унда Тошкент ва Кобул икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Афғонистон ҳудуди орқали турли транзит юкларни ташиш ҳажмини ошириш каби масалаларни муҳокама қилди.
Муҳим транспорт-энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, "Термиз–Мозори Шариф–Кобул–Пешовар" темир йўлини қуриш, "Сурхон–Пули-Хумри" йўналиши бўйлаб электр тармоғини тортиш масалалари алоҳида кўриб чиқилди.
Томонлар ишнинг амалий босқичига тезроқ ўтиш зарурлигини таъкидладилар ва икки томонлама кун тартибидаги барча масалалар бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқлашди.
Мулоқотлар чоғида аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш, қизларнинг Афғонистонда таълим олишини таъминлаш, шунингдек, Термиз шаҳридаги Таълим маркази негизида афғон кадрларини тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.
Учрашувлар доирасида сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.